22 June 2012
01:32 - Тошкентни бир зум қора қуюн қоплади
Бугун, 21 июнь куни кечга яқин Тошкент ва Тошкент вилоятининг аксар ҳудудида кўтарилган кучли шамол ва чанг-тўзон кишиларни бироз шошириб қўйди. Роса бир соат давом этган тўзон дарахт шохлари синдириб, хусусий уйлар томларига бирмунча зиён етказди. Шунингдек, қуюн бир зум ҳавони қора-қизғиш тусга киритиб, бу каби ҳодисаларни кам кўрадиган пойтахтликларни чўчитиб юборди.

Лекин расмий ахборот воситалари бу қуюн, унинг кўлами борасида бирор нарса гапиршмади, одамларни хотиржам қилиш лозимлигини ўйлаб ҳам кўришмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону