20 June 2012
02:12 - Нурсултон Назарбой Туркияда дам олмоқда, қозоқ аскарлари хизматдан қочмоқда
Бу икки воқеанинг бир-бирига алоқаси йўқдир, аммо Нурсултон Назарбойни ўйлантириб қўйса керак.

Қозоғистон Президенти Чегара хизматига вақтинчалик раҳбар тайинлаб, Анталияга дам олишга кетгани 14 июнда Туркия матбуотида эълон қилинди, қозоқларнинг ўзи бундан хабарсиз.

Кеча саҳарда эса, Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасидаги “Терсарик” заставасидан 11 чегарачи-аскар қурлолсиз, аммо рухсатсиз ғойиб бўлгани маълум бўлди. Бугун уларни 18 км наридан топиб, хизмат жойига қайтариб келишибди. Табиий, уларга керакли жазо берилади, қочишнинг объектив сабаби бўлса, бунинг айбдорлари ҳам жазоланади.

Аммо, Қозоғистон шунчалик битта одамга – президентга боғлиқми, у бирон ерга кетса, ҳамма нарса барбод бўладими, деган савол туғилиши ҳам табиий.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону