19 June 2012
02:17 -
Россиядан ҳар йил 100 нафар қирғизистонликнинг жасади келади, ўзбекистонликларники қанча?
Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси 2011 йили Россиядан 122, 2012 йилнинг 5 ойида эса, 78 дона “Юк-200” келганини билдирибди. Билмаганлар учун айтиш керакки, Совет замонида армияда хизмат вақтида у ёки бу сабаб билан ўлган ёки ўлдирлганларнинг жасади ўз уйига юбориладиган қутиларни расмий тилда “Юк-200” деб айтишарди. Ўша йиллари “Юк-200”лар юк сифатида олиб келинар ва ими-жимида кўмиб юбориларди. “Бирлик” халқ ҳаракати бу масала бўйича СССР йилларидаёқ Тошкент ва Қўқон шаҳарларида катта норозилик акциялари ўтказган.
Жасадлар солинган қутиларни олиб келиш анчагина пул бўлгани учун, ҳозир Қирғизистон ҳукумати уларни давлат ҳисобидан олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда, дейилади «24.kg» агентлигининг хабарида.
Маълумки, Ўзбекистоннинг аҳолиси Қирғизистонникидан сал кам 6 баравар кўп, демак, тахмин қилиш мумкинки, Россиядан ҳар йили 700 дан ортиқ ёки шунинг атрофида жасад олиб келинади. Даҳшат!
Ўзбекистон ҳукуматининг бу билан ҳеч қандай иши йўқ. Ваҳоланки, “Бирлик” Партияси меҳнат муҳожирлари масаласи билан давлат даражасида шуғулланиш лозимлигини 10 йилдан бери гапириб келмоқда. Бу хусусда Президент Ислом Каримга махсус мактуб йўлланган ва бу масалалар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш таклиф қилинган.
Ҳукумат эса, ҳар йили Россиядан Ўзбекистонга 700 дан ортиқ “Юк-200” келишини халқдан бекитиш билан овора.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения