16 June 2012
22:47 - Хитойда биринчи космонавт аёл фазога учди
Синьхуа агентлиги бугун Пекин вақти билан соат 18:37 да Хитойнинг Гансу вилоятидаги Цзюцюань космодромидан "Шэньчжоу-9" фазовий кемаси парвоз қилгани, унда уч комонавт Цзин Хайпэн, Лю Ван ва Лю Ян борлиги, 33 ёшли Лю Ян биринчи хитойлик аёл космонавт эканлигини билдирди.

Фазовий кема "Чанчжэн" ракета-ташувчи ёрдамида орбитага чиқди. Бу фазога учирилган 165-чи "Чанчжэн" ракета экан.

Шу соатларда "Шэньчжоу-9" кемаси фазога аввал учирилган “Тяньгун-1" модули билан туташади ва у билан биргаликда 6 кун орбитада бўлади. Бу вақт ичида кема ва модуль бир неча марта бир биридан ажратилиб, кейин қўлда бошқариш орқали янгидан туташиш машқлари ўтказади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону