16 June 2012
01:16 -
Ислом Карим Сурхандарё вилоятига ўзи тайинлаган вақтинча ҳокимни доимий қилди
Бугун Термизда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Сессия ишида қатнашган Президент Ислом Каримнинг тависиясига биноан сенатор Нормўмин Чориев вилоят ҳокими этиб сайланган. У 2011 йилнинг 1 декабрида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
“Ҳаракат” нашри ўз вақтида Сурхондарёнинг янги ҳокими Чориев ҳақида “Яшавор, сенатор Нормўмин Омонович!”, “Нормўмин Чориевга “Captiva” автомобили совға қилишди” номли фелетъон мақолалар чоп этган. Табиий, мухолифат нашрининг айнан шундай чиқишлари Нормўмин Чориевнинг бу лавозимга тайинланиши учун хизмат қилган. Чунки, мухолифат танқид қилдими, демак у одам ҳақиқй исломчи, яъни ислом-каримчи.