16 June 2012
00:43 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Жиноятни яшириш ҳам жиноят”
Биз нечоғлик норози бўлмайлик, кичик балиқчаларни катта наҳанглар еб қўяверади ...
“Битиклар” – Ҳамроз
“Ҳаракат” сайти орқали 14.04.2012 йилда журналист Элбек Раҳматнинг Тошкент шаҳрининг, Юнусобод туманида жойлашган 5 - сонли болалар касалхонаси бош врачи М.В.Табибова раҳбарлигида содир этилаётган ноқонуний ишлар тўғрисида «БОЛАЛАР КАСАЛХОНАСИДАГИ НОЛАЛАР» сарлавҳали мақоласи тарқатилган эди. Ушбу хабардан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва жиноят содир бўлган Юнусобод туман прокуратураси расман хабардор бўлсада ҳанузгача бирон қонуний чора кўрилгани йўқ?!
Аниқ маълумотларга кўра ушбу хабар тарқалганидан сўнг бош врач Мавлуда Валиевна барча бўлим мудирларини тўплаб, унга нисбатан ғаразгўй кимсалар туҳмат уюштираётгани, уйдаги гапни кўчага чиқарган хоинлар албатта жазоланиши тўғрисида “амру маъруф” қилганлар...
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 241-моддасида: - тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширган шахсларга жиноий жазо тайин этилиши қайд этилган. Аслида содир бўлган жиноятга қонуний чора кўрмаслик ҳам жиноят! Лекин, бизда соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларининг мижозлардан хизмат ҳақи учун пул, совға саломлар олиши миллий анъана ҳисобланади. Аллақачон урфга айланган жиноятларга қарши курашиш осонмас. Қонун нуқтаи назаридан мушоҳада этилса, мижозларни шилиш эвазига бош врачга ойига 500 АҚШ долари миқдорида “ўлпон”ни тўплаб бераётган бўлим мудирлари жиноий ҳаракат иштирокчиларидир!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-, 212–моддалари диспозициясида: - башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, бундай шахс жавобгарликдан озод этилади., дейилган. Зеро, қонунларимиз адолатли, фақат кўпчилик ватандошларимизнинг ичига ин қурган қўрқув ҳисси уларга ўз фуқоролик бурчларини ҳалол адо этишга изн бермайди... Бу ҳолни нечоғлик хаспўшламасинлар, ўзгаларнинг бошига тушган мусибатлардан фойдаланиб бойлик орттириш энг оғир гуноҳ! Жабрланганлар, алданганларнинг: - уйинг куйсин., деб қарғашларида ҳам ибратлар бор...
Фуқароларнинг мурожаатларидан кўриниб турибдики, миллий анъанага айланган бундай жиноятларга чора кўрмаслик республиканинг бошқа вилоятларида ҳам урфга айланган. Қандай кўринишда бўлмасин товламачилик кўринишидаги бундай жиноий қилмишлар болаларимиз соғлиғи учун маъсул хастахоналарда содир бўлаётганлиги жамиятимиз келажагига қарши ўта хавфли жиноят дея талқин этилмоғи лозим!
Нозим Адҳам

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения