15 June 2012
22:17 -
16 июнь куни биринчи бор космосга хитойлик аёл парвоз қилади
16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:37 Хитойнинг Гансу вилоятидаги Цзюцюань космодромидан "Шэньчжоу-9" космик кемаси парвоз қилади. Бу ҳақда жума куни Синьхуа агентлиги хабар берди.
Кема экипажи уч кишидан иборат. Уларнинг орасида Лю Ян исмли аёл ҳам бор, у космосга парвоз қиладиган биринчи хитойлик аёлга бўлади. Айни пайтда старт олдидан охирги тайёргарликлар олиб борилмоқда. Ишга тушириш майдончаси ва назорат тизими тайёр ҳолатда турибди. Ракета ташувчи "Чанжэн-2Ф"га ёқилғи қуйиш ишлари бугун кечқурун бошланади, дея қайд этади ИТАР-ТАСС.
"Шэньчжоу-9" миссиясининг мақсади - ҳозир орбитада бўлган "Тяньгун-1" космик лабораторияси билан яқинлашув, туташув ва ажралиш технологиясини янада мукаммаллаштиридир.
Эслатиб ўтамиз, Хитой космонавтикаси тарихида биринчи марта космосга космонавт Ян Ливэй бошқарувидаги парвоз "Шэньчжоу-5" кемасида 2003 йили амалга оширилганди. 2008 йили "Шэньчжоу-7" кемасининг парвози давомида хитойлик космонавт томонидан амалга оширилган очиқ космосга чиқиш Хитой учун навбатдаги муҳим босқичга бўлган.
Қизиғи шундаки, "Шэньчжоу-5" кемаси руслардан ўғирланган технологиялар асосида “Союз” кемасига тақлид қилиб яратилган. Кейинчалик бир неча рус олими Хитойга бу тенологияларни яширинча сотишда айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган. "Шэньчжоу-9" учирилгандан кейин ҳам шундай воқеалар бўлмасмикан? // olam.uz ва бошқа сайтларнинг материаллари асосида тайёрланди

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения