30 October 2007
04:00 -
8:00 - Ислом Карим Россия ҳарбий вазирини қабул қилди - Сиёсий кампаниябозликдан... аграр соҳадаги лўттибозликка 7:00 - Фидокорлар партияси ўзининг буюртма Қурултойини ўтказди - Сайлов кампаниясининг ғоявий тар&#
8:00 - Ислом Карим Россия ҳарбий вазирини қабул қилди

Кеча Оқсаройда Президент Ислом Карим Россия Федерацияси Мудофаа вазири Анатолий Сердюковни қабул қилди. Расмий хабарда таъкидланишича, Ислом Карим учрашув чоғида Россия билан иттифоқчилик муносабатлари ҳақида тўлқинланиб гапирган ҳамда мазкур муносабатлар истиқболи шубҳасиз ҳарбий ҳамкорлик эканини урғулаган. Россия ҳарбий вазири қабул учун режимбошимизга миннатдорчилик билдириб, икки томонлама келишувларни имзолаш учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига йўл олган, дейди мухбиримиз.

Сиёсий кампаниябозликдан... аграр соҳадаги лўттибозликка

Президент Ислом Карим ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилага доир Фармонга имзо чекди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери тахтини мустаҳкамлаш учун сиёсий найранглар билан шуғулланиб келган одамнинг миясига аграр тармоқдаги муаммонинг келиб қолгани ажабланарли, дейди мухбиримиз. Популистик характердаги қарор матнида мамлакатимизнинг асосий ресурс бойлиги бўлган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир кўрсатмалар берилган.

7:00 - Фидокорлар партияси ўзининг буюртма Қурултойини ўтказди

Фидокорлар Миллий демократик партияси кеча ўзининг навбатдаги Қурултойини ўтказди. Республика Байналмилал миллий марказининг муҳташам залида ўтган Қурултой делегатлари Президентликка қўғирчоқ номзодлардан бири, партия МК Биринчи котиби Ахтам Турсуновнинг номзодини қўллаб-қувватлашди. Мазмунан сайловларда қатнашиш билан боғлиқ масалани ҳал этган Қурултой давомида Ахтам Турсунов партия номзодининг Президент бўлиши эмас, балки сайловда қатнашиши муҳим эканини таъкидлади. Ҳозирданоқ лўттибозлигини намойиш этган Ахтам Турсунов узоқ йиллар Ўзбекистон комфирқа Олий мактаби раҳбари бўлган Салом Турсуновнинг ўғлидир.

Сайлов кампаниясининг ғоявий тарғиботчилари семинар ўтказишди

Марказий Сайлов Комиссияси ҳамда вилоятлардаги сайлов округлари қошидаги матбуот хизматлари учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошида кеча ўқув семаинарлари бошланди. Маҳаллий матбуотда янграётган хабарларга кўра, матбуот хизматлари ёт ғояларни илгари сурувчи носоғлом сиёсий кучларнинг хуружларига тайёр туриши лозим. Сиёсий дарсларда ягона ғоя атрофида жипслашаётган, айни пайтда хилма-хил йўллардан бораётган президентликка номзодларнинг дастурларини омма орасида ёйиш, оммавий ахборот воситалари хизматидан самарали фойдаланиш бу журналистларнинг асосий вазифаси экани таъкидланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону