15 June 2012
00:10 -
Гулистонда сохта “Эзгулик”чи 7 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди 25 яшар фуқаро Хуршид Раҳматовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (Товламачилик) билан айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмини ўқиди. Жазони ўташ умумий тартибдаги колонияларга белгиланди. Кузатувчиларнинг таъкидича, Хуршид Раҳматов суд жараёнларида айбига иқрорлик билдириб, жабрланувиларга етказилган моддий зарарларни қоплаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўзини Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими вакили деб таништирган ҳамда гулистонлик фуқаролардан биридан товламачилик йўли билан 400 000 сўм миқдорида пора олган 25 яшар Хуршид Раҳматов шу йилинг 4 мартида ҳибсга олинган. Бу ҳақда 5 март кунги хбарларимизда ҳам маълум қилгандик.
“Бизнинг сафларимизда ҳақиқатан ҳам бундай исм-шариф йўқ, лекин шунга қарамай масала айнан бизнинг ташкилотимиз номи билан боғланаётгани ишга қизиқишимизни орттирмоқда” деганди жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев мухбиримиз билан суҳбатда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения