14 June 2012
18:02 -
Гуржистонда диплом олиш учун инглизчани билиш шарт бўлади
Батумида ўтаётган халқаро медицина конференциясида нутқ сўзлаган мамлакат Президенти Михаил Саакашвили айнан шундай дебди: “Ким нима деса деяверсин, аммо биз яқинда инглиз тилини билмасдан олий ўқув юртларини битирувчиларга диплом беришни тўхтатамиз. Рус тилини билиш жуда яхши, бироқ ҳозир дунёда бутун информацион оқимлар инглиз тилида кетмоқда, шу сабабали, бундай қоида албатта бўлиши керак.”
Бу ҳақда Грузия-Online сайти хабар беради.
Михаиил Саакашвили Гуржистонни Россия қучоғидан чиқариб, Ғарб билан интеграция бўлиш йўлини танлагани ҳаммага маълум. Унинг юқоридаги сўзлари ҳам кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, у ўз йўлида собитқадамлик билан кетмоқда. Мутлақо кўпчилиги Россия билан боғланган гуржи мухолифати Саакашвилини ағдариш ҳаракатида, аммо халқ уларнинг орқасидан кетмаса керак. Чунки, Ғарб билан интеграциянинг муҳимлиги ва фойдалилиги шак-шубҳасиздир.