14 June 2012
00:36 -
Зарафшонда пенсионер майда ўғирлик қурбони бўлди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди фуқарорлар Андрей Л. ва Константин К.ни 16 ва 20 йилга озодликдан маҳрум қилишга қарор берди. Ўзбекистон Репсубликаси жиноят қонунчилигининг қотиллик моддалари билан айбли топилган бу шахслар 78 ёшли Борис Константиновни ўлдирганликда айбланган. Ишнинг эътиборли жиҳати, дейди мухбиримиз, аввал ҳам судланган қотиллар пенсионерни бир шиша ароқ учун ўлдиришган.