12 June 2012
00:12 -
Васила Иноят уй қамоғидан, Абдураҳмон Ташанов миршабхонадан озод қилинди
"Бирлик" Партияси қирғизларнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида бугунга режалаштирилган пикетини бекор қилишига қарамасдан, шаҳар миршаблари ҳотиржам бўлмадилар. Кўринишидан, улар барибир бирликчилар пикет қилишади, деб қўрқишарди.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шаҳар Ичқи ишлар бошқармасининг ходимлари Васила Иноятни эрталабданоқ шаҳар миршабхонасига олиб кентмоқчи бўлдилар. Аммо Васила Иноят ҳужжат талаб қилгач, бунинг устига, партия раиси Абдураҳим Пўлат бу ерга телефон билан боғлангач, уларуйни тарк этишга мажбур бўлдилар.
Миршаблар Васила Иноятнинг эшиги олдида турдилар, агар у ташқарига чиқса, олиб кетишлари муқаррар эди. Кеч соатларда улар ғойиб бўлишди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Қирғизистон элчилиги артофида нималар бўлаётганини билиш мақсадида йўлга чиқиши билан, миршаблар уни Ҳамза туман Ички ишлар бошқармасига олиб кетдилар ва ҳеч қандай сабабсиз, иш соатлари битгунча шу ерда ушлаб турдилар.