06 June 2012
22:38 -
Ислом Карим Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан учрашди, стратегик ҳамкорлик ҳақида қандайдир декларация имзолади
ШҲТ саммити баҳонасида кеча Хитойга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бугун Хитойнинг феълан Президенти, аммо расмий мақоми ХХЖ раиси деб аталадиган Ху Цзинтао билан учрашгани ва бу икки президент икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация имзолагани ЎзА тарафидан бугун кечқурун эълон қилинди.
Хабарда Қўшма декларациянинг моҳияти ҳақида ҳеч нарса дейилмайди, аммо тахмин қилиш қийин эмаски, бу шунчаки бир қоғоз, Стратегик ҳамкорлик ўрнатиш йўлидаги бир қадам, холос.
Унутмаслик керак, 2002 йили Ўзбекистан АҚШ билан ростакам Стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланган, аммо 2-3 йил ўтар-ўтмас, Афғонистонда террорга қарши уруш олиб бораётган АҚШ қўшинларининг Хонободдаги ҳарбий базаси америкаликлардан олиб қўйилганди.
Бу фактни билган хитойликлар осонликча Ўзбекистон билан Стратигик Ҳамкорлик Шартномаси имзолашга шошилмасликлари табиий.
Бунинг устига, Хитой раҳбарлари яхши тушунадиларки, ўзбек халқи Хитой зулми остида яшаётган уйғурларнинг озод бўлишини истайди ва уларнинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлайди. Ислом Карим кабилар келиб кетаверади, аммо ўзбек ва уйғур халқларининг бирлигини ҳеч ким йўқ қилолмайди.