06 June 2012
02:46 - Хитойда янги элчимиз бу мамлакат президентига ишонч ёрлиғини топширди
Синхуа ахборот агенлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хитойга таийнланган янги элчиси Дониёр Қурбонов бу мамлакатнинг президенти деса бўладиган, аммо расмий мақоми Хитой Халқ Жумҳуриятининг раиси деб аталадиган Ху Цзинтаога ишонч ёрлиғини топширди. Шу муносабат билан дипломатик мулозамат йўсинида ўтказилган учрашувда тарафлар ўзаро муносабатларнинг аҳволи ва келажагига доир фикрларини баён этди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг расмий ташрифи олдидан элчимизни расмиятчилик учун Ху Цзинтаонинг ўзи шахсан қабул қилган. Акс ҳолда, Дониёр Қурбоновнинг ишонч ёрлиқлари Ташқи ишлар вазирлигининг биронта ходимига топширилган ва Ўзбекистон деган мамлакатнинингг Пекинда элчиси борлиги ўша заҳотиёқ унитилган бўларди.

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Бир ховуч қирғиз фашистлари томонидан қирғин қилинган ўзбекларни ҳимоя қилмаган Ўзбекистонни ҳеч ким давлат деб ҳисобламайди ҳам. Миллий-демократик муҳхолифат Ўзбекистондаги бу режимни йиқитгандан кейингина. ўзбеклар қайтадан оёққа туради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону