05 June 2012
04:31 -
Ҳиллар Клинтон Бокуга келишидан олдин озорбайжонлик демократ Баҳтиёр Ҳажиев озод қилинди
Буни олқишлаган Вашингтондаги ҳуқуқ ҳимоячиси Freedom Now ташкилотининг билдиришича, Баҳтиёр Ҳажиев муддатидан 9 ой аввал ўзини қамоқхонада яхши тутгани учун озод қилинган. Аммо, дейилади хабарда, унинг озод қилиниши АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг икки кундан кейин Бокуга келиши билан боғлиқ.
Демократик фаолияти билан танилган, 2010 йилдаги парлмент сайловларида номзод сифатида иштирок ҳам этган Баҳтиёр Ҳажиев 2011 йили март ойида мухолифатнинг навбатдаги митингларидан бирининг олдидан, тартибни сақлаш органлари ходимларига қаршилик кўрсатиш айби билдан ҳибсга олинган ва 2 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения