05 June 2012
00:02 - Икки институт бирлашaди: Маданият + санъат = Санъат ва маданият
Президент Ислом Карим Қарорига кўра, Тошкент Давлат маданият институти ва Ўзбекистон Давлат санъат институти базасида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ташкил этилади. Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти театр, кино, телевидение, халқ ижоди ривожланишининг замонавий талабларига, аҳолининг мунтазам равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.

Янги институт собиқ Тошкент Давлат маданият институтининг эски биносида жойлашади. Ўзбекистон Давлат санъат институтининг бўшайдиган бинолари эса Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига тегади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону