04 June 2012
03:45 -
Истанбулда Ражаб Эрдўғонга аборт тарафдори аёллардан биринчи зарба

Ражаб Эрдўғонга кўра, бу иккала амалиёт жуда зарур ҳолатлардан ташқарида қилинмаслиги керак. У аборт қилиш – одам ўлдириш билан тенг жиноятдир деб шу кунлардаги ҳар бир нутқида гапирмоқда ва бу нарса Туркия аҳолисини кўпайтириш учун ҳам кераклигини урғуламоқда.
Дунёвий партияларнинг депутат аёллари Эрдўғонга шиддат билан қарши чиқишга бошлаган эдилар. Бугун Истанбулнинг Босфор бўйидаги Қадикўй номли жойида турли хотин-қиз ташкилотлари тарафидан уюштирилган аёлларнинг катта митинг-намойиши бўлди. Расмда кўриниб турганидек, унда ўн минглаб аёллар қатнашган. Уларнинг қўлларида “Аборт ҳаққимиздир, танамиз бизникидир”, “Аёллар абортнинг тақиқланишга йўл бермайди” каби плакатлар бор эди.
Бу ерда нутқ сўзлаган аёллар абортни тақиқлаш баҳонасида аёлларнинг бадани, меҳнати ва келажагини назорат остига олиш истаги борлигини гапирдилар.
На Эрдўғоннинг ўзи, на бугунги намойишдаги аёллар бу масала остида исломий ва секуляр дунёқараш ўртасидаги қарама-қаршилик борлигини гапирмасалар ҳам, аслида асосий муаммо шудир.
Аёлларнингбу каби намойишлари оммавийлашса, Ражаб Эрдўғоннинг партияси 10 йилдан бери биринчи марта силкиниб қолади.