20 October 2007
03:00 -
20:30 - Горбачев Социал-демократ партиясини NGOга айлантирди, ўзбеклар нима қилиши керак 19:30 - Исмоил Дадажон соғлиги ёмонлашгани туфайли Киевга боролмади 18:00 - Сайлов арафасида “Бирлик” лидерларини таъқиб қилиш кучаймо&#
20:30 - Горбачев Социал-демократ партиясини NGOга айлантирди, ўзбеклар нима қилиши керак

Бу йил Россияда ўтказилган партияларни қайтадан рўйхатга олиш жараёни бир қатор кичик партияларни ўлимга маҳкум қилди. Булардан бири Россия сиёсий майдонида муҳим роль ўйнамаган ва янги қонун талабига мос равишда 50 минг аъзо тўплай олмаган Михаил Горбачеванинг Социал-демократик партияси (СДП) эди.

Бугун Москвада шу партия асосида Социал-демократлар иттифоқи номли NGO (ноҳукумат ташкилот – НҲТ) тузилди. Раис яна Михаил Горбачевнинг ўзи.

Ташкилотнинг Таъсис Қурултойида нутқ сўзлаган Михаил Горбачев янги ташкилотнинг мақсади европача сиёсий маданиятини пропаганда этиш ва европача қадриятларни жорий қилиш эканлигини айтди. У айни замонда, балки, биринчи марта, очиқдан очиқ бўлмаса ҳам, Путиннинг сиёсатини танқид қилди, мамлакатда партиялараро рақобат йўқлиги, бизнесни ривожлантиришга ёрдам берилмаётганини гапирди. Аммо, деди у, ҳақиқий демократик институтлар яратиш йўналишида кетиш учун имкониятлар бор.

Горбачев келажакда, кейинги сайловларгача, СДИни яна партияга айлантириш мумкинлигини ҳам тилга олиб ўтди.

СДПнинг ҳозир СДУга айлантирилиши мажбурий қадам бўлганини ҳамма тушунади. СДП рўйхатдан ўтолмади, Горбачев ўз ташкилотининг норасмий бўлиб қолишини истамагани табиий. Шунинг учун расмий ташкилот бўлиш ва расмий фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлиш учун ҳийла қилинди ва мавжуд партия НҲТга айлантирилди. Россияда уни рўйхатдан ўтказишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги аниқ.

Ўзбекистонда бу каби қадам қилиш мантиқсиз бўлишини айтиб ўтириш ҳам ортиқча. Чунки, бизда ҳукуматнинг розилигисиз тузилган ҳар қандай носиёсий ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳам қаттиқ ҳаракат қилиш керак. “Эзгулик”нинг бир йилда 4 марта Қурултой ўтказиш эвазига бўлса ҳам охир-оқибатда рўйхатдан ўтолгани бунинг исботидир.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, мавжуд шароитда ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ва ҳатто “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишлари мумкин. Агар Андижон воқеалари бўлмаса эди, “Бирлик” рўйхатдан ўтишга эришган бўларди ҳам. Аммо, бу йўналишдаги фаолият давом эттирилади. Тўғри, бошқа партия ва НҲТлар ҳам шундай қилишса эди, ишнинг самрадорлиги яна ҳам ошган бўларди. Улар ҳозирча бизнинг ҳукумат билан курашимизни тамошо қилиб, мазохист сайтларида ўзларини йиғи билан маст қилиб юришибди.

Ҳукумат ҳам бекор ўтиргани йўқ. У ҳозир "Бирлик"ни фаолиятини сусайтириш учун қўлидан келганини қилмоқда. Аввалари каби, ичимиздаги етарлича тажрибаси бўлмаган содда сиёсатчилардан ва ҳатто турли ғаламислардан фойдаланишни ҳам давом эттирмоқчи.

19:30 - Исмоил Дадажон соғлиги ёмонлашгани туфайли Киевга боролмади

Ўтган йили Киевда ўт пуфагидаги касаллик туфайли операция бўлган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг сайловолди кампаниясини ўтказиш бўйича маъсули Исмоил Дадажон 18 октябрда даволанишни давом эттириш учун ҳозир оиласи билан вақтинча яшаятган ери Швециядан Украинага қараб йўлга чиққан экан. Ҳозир олинган хабарга кўра, у Дания ҳудудларидан ўтаётганда юрак хуружи туфайли Швецияга қайтишга мажбур бўлган. У даволанишни шу ернинг ўзида давом этиришга қарор қилди.

Унинг ҳол-аҳволини сўраб АҚШдан телефон қилган партия раиси Абдураҳим Пўлат Исмоил Даджонга соғ-саломатлик тилади.

18:00 - Сайлов арафасида “Бирлик” лидерларини таъқиб қилиш кучаймоқда

Ўзбекистон режими сайлов арафасида мухолифатчиларга қарши курашда янги усул ихтиро қилганини айтиш мумкин. “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунга алмаштиришга топширган паспорти февраль ойидан бери қайтариб берилмаяпти. Партия раиси Абдураҳим Пўлат мамлакатга қайтиш учун янги паспорт берилишини сўраб Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчилигига шу йил 1 сентябрда берган мурожаати ҳали ҳам жавобсиз қолмоқда.

Шу кунларда навбат партия раисининг бошқа ўринбосари Холиқназар Ғаниевга келганга ўхшайди. У киши ҳеч бир асоссиз милиция тарафидан шу йил 9 августда олиб қўйилган паспортини қайтариб берилишини талаб қилиб қайта-қайта мурожаат қилишига қарамасдан, ҳозиргача натижа йўқ.

Август ва, айниқса, сентябрда сайлов кампанияси бошланишидан бери унинг ўзи ва уйи кеча-кундуз кузатув остида қолмоқда. Пойлоқчилар оила аъзоларининг орқасидан изма-из юришибди. Бугун эрталаб 9-10 орасида Холиқназар ака Жиззах вилоятидаги дўстиникига тўйга бориш учун Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси ёнидаги автобекатда Самарқанд-Пахтакор йўналиши бўйича қатновчи автобусга ўтирганида, пойлоқчиларнинг чақириғи билан етиб келган икки МХХ ходими уни куч ишлатиш таҳдиди билан автобусдан тушишга мажбур қилишган ва ўзларининг давлат рақами олиб қўйилган «Нексия» русумли автомашиналарида Жомбойгадаги уйига обкелиб қўйишган.

Кўринишидан «операция» раҳбари бўлган 30-35 ёшлардаги йигит, машина ичидаги “Бирдик”чига йўл-йўлакай уйда тинч ўтириши кераклиги ҳақида панд-насиҳат қилиб, акс ҳолда, бошига кўп ғавғолар тушишини шаъма қилган.

Режимбоши Туркманбоши-2 нинг меҳмони бўлди

Аввал хабар қилинганидек 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Карим қўшни Туркманистоннинг янги диктатори Қурбонгули Бердимуҳамеднинг меҳмони бўлди Расмий хабарларда бу икки Боши бир бирларига кўрсатган ҳарматлари, бир бирларига от-эшак каби совғалар беришгани, давлат номидан орден-медаллар беришгани айтилди. Икки давлат раҳбари учрашганда бўлиши муқаррар бўлган жиддий музокараларнинг ҳатто мавзусига имо қилинмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону