02 June 2012
01:48 -
Британия ҳукумати Ўзбекистонга янги элчи тайинлади, у ҳам эски элчи каби инсониятга қарши жиноятларни хаспўшлайдими?
Янги элчи Жорж Эдгар Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини бошқаришни яна икки ойдан сўнг бошлайди. 2009 йилда Ўзбекистондаги Британия элчиси этиб тайинанган ҳамда жанубий Қирғизистондаги ўзбеклар геноциди, бу борадаги Ўзбекистон ҳукуматининг миллат олдидига хоинлигини ўз чиқишларидан бирида донишмандлик деб атаган Руперт Жой эса Тошкентдан кетиш арафасида.
Унинг айнан ўша чиқишидан кейин “Ҳаракат” агентлиги бу шахсга савол бериб, агар инглизлар, масалан Францияда қирғин қилинса, Сизнинг ҳукуматингиз шунақа донишмандлик қилармиди, Сизнинг бу сўзларингиз инглизлар эшитса, нима дейишарди, деган саволларни қўйди, аммо жавоб келмади.
Жорж Эдгар эса, “Ўзбекистонга элчи этиб тайинланганимдан мамнунман ва мағрурман. Ушбу ғаройиб мамлакатни, унинг одамлари ва бой маданиятини яхшироқ билиб олиш имкониятини сабрсизлик билан кутаман” дебди. У собиқ ҳамкасби Руперт Жой каби инсониятга қарши жиноятларни хаспўшлайлиган нўноқ бўладими ёки Ғарб демократиясини мамлакатимизга олиб киришга уринадими, кўрамиз.