01 June 2012
17:30 -
“Эзгулик” мигрантларимиз ҳуқуқлари таъминланмаётганидан ташвишда
Жамиятнинг бугун тарқатилган релизида 23 ёшли ҳамюртимиз 84 яшар ўрис кампирни тунги соат 3 дан ошганда зўрлашда айбланиб, маҳкамага тортилгани ва унинг ночор ота-оналари жамиятга мурожаат қилгани баён этилган. Москванинг Шелковск туманида содир бўлган мазкур ғайриоддий ҳодисани шубҳа остига олган жамият фаоллари ҳамюртимиз ҳимояси борасида қатор маъсул идораларга мурожаат қилган. Шунингдек, жамият ҳамюртимиз Дилшодбек Матниëзовнинг қотиллик, ўқотар қуроллар ўғирлаш сингари қалтис айбловлар билан 13 йилга қамлгани-ю, унинг тақдири Ўзбекистон томонини қизиқтирмаётганидан ташқиш билдирган.
“Россия Федерацияси Миграция хизмати томонидан мамлакатда содир қилинаётган жиноятларнинг аксарияти ҳамюртларимиз томонидан амалга оширилаётгани борасидаги иддаолар, ясама жиноят ишлари таҳлили мусофирдаги мардикорларимизнинг бутунлай ҳимоясиз эканини кўрсатмоқда. Жамиятимизга Қозоғистон, Россия ва қисман Украинада меҳнат қилаётган муҳожирлар, уларнинг ота-оналари, яқинларидан келаётган келаётган мактуб ва қўнғироқлар таҳлили вазиятнинг бинмунча аянчли эканини исботлайди. Айниқса, бу мамлакатлардаги дипломатик корпусларимиз фаолияти, уларнинг фуқароларимиз тақдирига беэътиборлиги, миллий генофондимиз давомчилари бўлган йигит-қизларимиз тақдирига бефарқлиги кишиши чуқур ўйга толдиради” дейилади релизда.
“Эзгулик” бугунги кунда ғоят долзарб аҳамият касб этаётган мигрантлар ҳуқуқлари борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Oдам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Миграция ишлари Депармтаменти мутасаддиларини бу борада изоҳ беришга, Парламетнинг тегишли қўмиталарини мазкур масалани кенгроқ ўрганишга чақирган.
Релизнинг тўлиқ матни жамиятнинг расмий веб саҳифасига осилган – www.ezgulik.org