01 June 2012
01:41 -
Дунё бўйлаб сафарга эшак билан чиққанлар ҳам бор, тўқликка шўхликми?
Автомобиль, мотоцикль ёки велосипедда дунё бўлаб саёҳатга чиққанлар ҳақида кўп ёзилди, кўп гапирилди. Энди бундайлар ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди.
Айнан шу сабабдан, яъни ҳаммани ҳайрон қолдириш учун бўлса керак, франциялик бир эр-хотин 1,5 йил аввал Франциядан Ҳиндистонга қараб бир эшак, бир хачир ва бир ит билан йўлга чиқишган экан. Ҳиндистонга яна 2-3 йилдан кейин етиб боришни режалаштирган эр-хотин шу кунларда Туркияга етиб келибди. Уларнинг мақсади фақат экзотик сафар эмас, йўл-йўлакай турли мамлакатларда қолиб, тил ҳам ўрганиш эканлиги Туркия матбуотидаги хабарларда айтилади.
Буларга қараб “Офарин!” дегинг ҳам, “Одамларга нима бўлди ўзи?” деб савол қўйгинг ҳам келади. Қолаверса, ҳеч қандай моддий муамоси бўлмаган бу жуфтнинг қилаётган ишини “тўқликка шўхлик” дейиш энг тўғри бўлса керак.
Эшакни яхшироқ кўриш учун расмни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения