30 May 2012
03:38 - Ўқувчи таълим даргоҳида мобиль телефондан фойдалана олмайди
Бу ҳақда ҳукумат қарори чиқди. Унга кўра, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари таълим даргоҳи ҳудудида машғулотлар пайтида мобиль телефонларидан фойдаланиш қатъий таъқиқланган. Мазкур қарорнинг ёш авлод тарбияси, соғлиғи ва камолоти ўйлаб қабул қилингани таъкидланмоқда.

Жуда тўғри қарор. Миллатнинг келажагини ўйлаган ҳукумат ёш авлодга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани тақиқлаши керак. Иш мобиль телефонларни чеклашдан бошланибди, унинг кейинги қадами ҳам бўлса керак. Яъни, Шимолий Кореяга ўхшаб мобиль телефонлар ва Интернет мутлақо йўқ қилиниши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону