27 May 2012
06:07 -
Туркия: Ражаб Эрдўғон ҳижобли аёллар олдида нутқ сўзлади, исломчи ёшлар Аясофия ибодатхонаси олдида намоз қилди
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон кеча ўзи раҳбарлик қиладиган ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партияси (АКП) Хотин-қизлар қанотининг Анқарада ўтказилган навбатдаги қурултойига ҳижобли хотини Амина Эрдўғон билан қатнашди ва оташин нутқ сўзлади.
Дунёда шу пайтгача нима бўлганию ҳозир нима бўлаётганидан ҳам хабари бўлмаган ҳижобли аёллар олдида нутқ сўзлаган Ражаб Эрдўғоннинг бу нутқи, бир маҳаллар “Тантанали равишда эълон қиламан, бу авлод одамлари коммунизмда яшайди” деган КПСС лидери Никита Хрушчевнинг сўзларини эслатади.
У Отатурк қилган ишларни, хусусан, ўқув юртларига ҳижобли аёлларнинг кириши тақиқланганини назарда тутиб, “Бу мамлакатда фашистик босимлар Адолат ва Тараққиёт Партиясининг демократик ислоҳотлари натижасида йўқ қилинди. Энди менинг хоним қардошларим (хотин-қизлар демоқчи – “Ҳаракат”) университетлар эшигидан орқага қайтарилмайди, ҳали ҳам уларни орқага қайтаришни истаган одамлар бўлса, тушунсинларки, қилаётган ишлар шизофренияликдир”, деди.
Сайтимизда бир неча марта такрорланган бир турк олимининг “Одамлар Марсда юришга тайёрланмоқда, биз ҳали ҳам ҳижоб билан оворамиз” деган сўзларини эслатиш билан бир қаторда, қўйидагиларни ҳам айтиш лозим. Ҳижоб Исломнинг на фарзи на қарзидир, у саводсиз чаламуллалар минг йил аввал қилган Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқаётган амалиётдир. Ислом ислоҳот қилиниб, ҳижоб каби нарсалар динимизнинг моҳиятидан келиб чиқмаслигини тан оладиган замон яқинлашмоқда. Шундай пайтда, Туркиядек давлат Бош вазирининг бу масала билан овора бўлиши Никита Хрушчевннинг нутқини эслатади.
Кеча Туркияда яна бир воқеа бўлди. У билан Эрдўғоннинг нутқи бир кунда бўлгани тасодифдир, аммо бу тасодифга кўз юмиш ҳам тўғри бўлмайди.
Хуллас, кеча Истанбулдаги насронийлар тарафидан Истанбул ҳали турклар қўлига ўтмасдан олин (6 асрда) қурилган, кейин жомега айлантирилиб, Отатурк замонида музей қилинган Аясофия ибодатхонаси олдида Онадўлу (Туркиянинг Осиё қисмининг юнонлардан қолган номи) Ёшлар Жамияти аъзолари тўпланиб, кўчада намоз қилдилар ва “Аясофия жомедир, жоме бўлиб қолажак!”, “Занжирлар қирилсин, Аясофия очилсин!” деб ҳайқирдилар.
Ҳозир насронийлар нафақат Туркияни, балки қолоқликда ётган бутун Ислом дунёсини йўқ қилиб, Аясофияни яна ўз ибодатхоналарига айлантириш кучига эгалар. Шундай замонда ҳижоб билан овора бўлиш, насронийларнинг ибодатхонасини жомега айлантирамиз деб ҳаёл қилиш аҳмоқликдир. Бироз реалист бўлиш керак. Йўқ бўлиш арафасидаги Туркияни сақлаб қолган буюк Отатурк каби!
Расмни яхшилаб кўриш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения