11 October 2007
03:00 -
23:30 - Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларининг очиқ хати 22:30 - Сайлов комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқланди - Ховер Солана Тошкентга кирмади 21:30 - “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод: Имкониятлар ту

23:30 - Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларининг очиқ хати
10-чи октябр 2007 йили Тошкент шаҳар ҳокими А.Тўхтаев номига, уч минг кишидан иборат бўлган Ўзбекистон президентлигига номзотини кўрсатиш учун мажлис ўтказилишига ташаббускор гуруҳлари учун жой ажратиш ва уларнинг хавсизлигини таъминлашини сўраб, ариза билан мурожаат этилган эди.
Бу аризада яна 11 октябр ҳокимият раҳбари томонидан аризада кўрсатилган мурожаатга соат 17-га кадар жавоб берилишлигини сўралган эди.
Бугун, 11 октябрь, соат 17-да кечаги аризада кўрсатилгандек Тошкент шаҳар ҳокимиятига жой ажратиб берилиши тўғрисидаги жавобни олиш учун мен, Абдилло Тожибой ўғли, Жаҳонгир Шосалимов ва Ахтам Шаймарданов бордик.
Биз, Абдилло Тожибой ўғли, Жаҳонгир Шосалимов ва Ахтам Шаймарданов, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ариза ва хатлар қабулхонасидаги Дилбар Қодировага жавоб борлиги ёки йўқлигини билиш учун мурожаат қилдик.
Тошкент шаҳар ҳокимидан кеча берилган аризамизга жавоб берилмаганини аниқлагач, Тошкент шаҳар ҳокими А.Тўхтаев номига аризадидаги кўрсатилинган Чорсудаги олдинги «Чорсу» шох бекат майдонида уч минг кишидан иборат булган Президентликка номзотни кўрсатиш ташаббускор гуруҳларининг мажлисини 13 октябр 2007 йили ўтказиш тўғрисида билдиришномасини топширдик.
Абдилло Тожибой ўғли
11 октябр 2007 йил
Тошкент, Ўзбекистон
22:30 - Сайлов комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқланди
Бугуна Ўзбекистон Республикаси Марказий Cайлов Комиссияси йиғилиш ўтказиб, президентлик сайловларини амалга оширувчи сайлов комиссияси аъзолари шахсий таркибини тасдиқлади. Шунингдек, расмий хабарда айтилишича, сайлов округлари белгиланиб ҳудудлари белгиланди, сайлов участкаларига тартиб берилди. Бироқ сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби ҳақидаги рўйхат очиқлангани йўқ. Мухбирларимиз Марказий Сайлов Комиссиясининг интернетдаги расмий сайтида мазкур маълумотни учратмагач, комиссиянинг матбуот хизматига сим қоқди. Ўзини Олимов деган таништирган ходим мухбиримизнинг тегишли аккредетацияси йўқлигини айтиб, унинг саволини очиқ қолдирди.
Ховер Солана Тошкентга кирмади
Куни кеча икки кунлик ташриф билан Марказий Осиёга келган Европа Иттифоқининг Олий комиссари Хавьер Солана туркман газининг экспортировкаси, энергетика ҳамкорлиги, транскаспий қувури хусусида Туркманбоши Қурбонгули Бердимуҳамедов билан кенгашди. Кеча Қозоғистонга келган Хавьер Солана Нурсултон Назарбой қабулида бўлди, қозоқ ҳукумати раҳбари Карим Масимов билан ҳам суҳбат қурди. Мамлакат Ташқи ишлар вазири Марат Тажинов билан тушлик қилган Солана Марказий Осиёга қилган ташрифи натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади, дейди мухбиримиз. Дунёнинг нуфузли шахслари эътиборидан қолаётган ўзимизнинг режимбоши Ислом Карим билан учрашув ёки президент сайловга тайёрланаётган Ўзбекистонга ташриф хусусида гапирилмади.
21:30 - “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод: Имкониятлар туғилмайди, яратилади
Биз ЭРК демократик партиясининг VI Съездини халқаро интернет тармоқлари орқали ўтказишга киришдик. Тўғри, бу анча-мунча вақт талаб этадиган мураккаб жараён, аммо биз учун партия Съездини ўтказишнинг бошқа имкони йўқ..
Айнан шу йўлни танлашнинг бир нечта сабаблари бор.
- Ҳар қадами тиғиз назорат остида турган жойлардаги партия фаолларни бир жойга тўплаб йиғин ўтказишга тегишли органлар ҳеч қачон йўл бермайди.
- Съездни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаш учун партиянинг ўзида маблағ йўқ.; Ўзбекистонда демократик тараққиётни қўлаб қувватлаш мақсадида халқаро фондлар ажратаётган маблағлар партиянинг собиқ раиси С. Мадаминов орқали тақсимланиб, асосан маиший лойиҳаларни молиялашга йўналтирилмоқда.
- Ҳозир республиканинг диярли ҳар бир шаҳри халқаро интернет тармоғига уланган; жойлардаги партия аъзоларининг ҳар бири истаса, Съезд ишида бевосита иштирок этиши мумкин; Съездни ўтказиш учун биз танлаган йўл нисбатан кенг аудитория тўплаш имконини беради.
- Съезд минбари очиқ; регламент чегараланмаган; нафақат эркчилар, балки холис тарафдорларимиз, ҳатто ғанимларимиз ҳам мазкур Съезд минбаридан туриб, ўз фикрини билдириш имконига эгадир;
Сўнги бандда келтирилган имкониятнинг негатив аҳамияти ҳам борлигини биз олдиндан кўрганмиз. Бу имконият кўплаб англашилмовчиликлар ҳатто, кўнгилсизликлар келтириб чиқариши мумкин Аммо, на илож. Демократия аслида шу хусусияти билан мароқлику.
Биз партия минбарини нафақат эрк фаоллари, балки бутун ўзбек халқига тақдим этдик. Эшитайликчи, халқ ўз дардлари, сайловлар, ҳукумат ва партиялар олиб бораётган ишлар ҳақида қандай фикрда.
Кутилганидек биз бошлаган ушбу хайирли ишга ўз муносабатини энг аввал ҳатто йўқ имкониятларни-да ишга солиб бизга қарши курашиб келган собиқ “дўст”ларимиз ўзларининг “холис” муносабатларини билдиришга киришди. Интернат сайдларида бизга қарши қаратилган туҳматлардан иборат хуруж бошланди.
Муҳтарам публика унитмаган бўлса, бу “дўст”лар сал илгарироқ Ўзбекистонда бошланган сайлов компаниясини байкот қилиш ҳақида ўзларича “ЭРК” ноимидан сохта баёнот тарқатган эдилар.
Биз бу муҳожиротда юрган бир ёки бир нечта собиқ партия аъзоларининг субъектив муносабати ҳеч бир сиёсий аҳамиятга эга эмаслиги, партияни халқдан, халқни партиядан ажратишга уриниш жаҳолатдан бошқа нарса эмаслиги ҳақида ҳақида ўз муносабатимизни билдирган эдик.
Халқимизда жамиятни кўнгилсиз муаммолар билан таъминлаб тургувчи тоифа – бахилларнинг қилмишлари учун хос иборалари бор: “Ичолмасам, тўколмайманми?”, ёки “Менга бўлмаса, ҳеч кимга нисиб этмасин!”
Начора, бу уларнинг яшаш тарзику. Ачинарлиси шуки, бахиллик ҳам касб экан ва шу йўл билан тирикчилик кечириш мумкин экан. Мисолни ўзоқдан излашга ҳожат йўқ. Собиқ “дўст”ларимизнинг турмуш тарзига биргина назар ташлашнинг ўзи кифоя.
Аммо, бу бизни заррача ташвишга солмайди. Дунё улар тахмин қилган кўламга нисбатан жуда, жуда кенг.
Жойлардан бизга келаётган қўнғироқлар, хатлар халқнинг бизни бир нафас ҳам унутмагани; нафақат фаоллар, партиянинг оддий аъзолари ҳам жамиятдаги ижтимоий тебранишларни сергаклик билан кузатиб туришгани, ғанимларга нисбатан ҳақиқий дўстларимиз бир неча карра кўплигини кўрсатиб турибди.
Нимаям дердик, “Шолининг ичида курмаги ҳам бўлади”да.
Энди Партиянинг Жиззах вилояти бўлими номидан тарқатилган Конференция қарорига ва қарорда айнан президентлик сайловларига партия номидан таклиф этилган номзод масаласига келсак, бунинг ҳеч бир ажабланадиган ери йўқ..
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Съезд минбари ҳозир ҳаммага тегишли ва ҳар ким ўз фикрини билдириш имконига эга. Бошланган бу жараённи кимнингдир истак-иродасига мослаб бошқариб бўлмайди. Аммо, бизда келаётган таклиф ва мулоҳазаларни танлаб, саралаб партиянинг VI Съезди кунтартибига киритиш имкони бор ва биз албатта шундай қилишга ҳаракат қиламиз.
Келаётган ҳар бир хат, протокол ёки қарор албатта синчиклаб текшириб кўрилиб, ҳақиқийлиги ўз исботини топгандан кейингина амалий аҳамият касб этади.
Албатта, биз учун ;иззахлик биродарларимиз иродаси билан қабул қилинган қарор жуда муҳим аҳамиятга эга, бироқ эълон қилинган қарорнинг ҳақиқийлигини текшириб кўришга мажбурмиз.
Бизнинг тахминимизга кўра ҳали жойлардан жуда кўп ва хилма хил таклифлар, мулоҳазалар ва албатта бўлажак президентлик сайловларига у ёки бу қуйи партия органи номидан кўрсатилган номзодлар ҳақидаги қарорлар келиб тушаверади.
Истардикки, жойлардаги фаолларимиз кейинги масалага жуда катта масъулият билан ёндошиб, реал имкониятлар доирасида, сайлов қонунлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда қарорлар қабул қилсалар. Акс ҳолда яхши ният билан бошланган бу хайирли иш бекорчилар учун оддий бир эрмакка айланиб қолиб, ўзининг кейинги партиявий фаолият учун жуда ката ва ўта муҳим аҳамиятини йўқотиб қўйиши мумкин.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган, жуда қадимий давлатчилик традицияларига ва нисбатан муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлгани учун ҳам халқаро муносабатлар ва манфаатлар чорроасида турган мамлакатдир.
Чўзилиб кетган ўтиш даврида кетма кет туғилиб, ечимини кутиб ётган муаммолар; жамиятни бошқариш учун танланган социалистик ишлаб чиқариш муносабатлари заминида ташкил этилган бозор иқтисодиёти шундоғам мураккаб бўлган ижтмоий вазиятни янада мурккаблаштириб юборди.
Республика давлатчилик асосларини кемириб ётган инфиляция, оммавий ишсизлик, тобора чуқурлашиб бораётган коррупция ва ижтимоий норма тусини олган ҳуқуқий тангликлар и каби архи негатив ҳолатлар реал воқеликлари сирасига киради. Ўзбекистонда бошланган сайлов компанияси ушбу муаммолар панарамаси фонида кечмоқда.
Биз бу гапларни сухандонлик ҳавасида эмас, балки мамлакатда бошланган умумхалқ иродасига боғлиқ сиёсий компанияниянинг шахс эрки, ҳуқуқлари, турмуш даражаси ва умуман Ватанимиз эртаси учун ҳал қилувчи аҳамиятини таъкидлаш учун келтирдик.
Президентликка номзод кўрсатишни ихтиёр этган дўстларимиз ўзлари қўл ураётган масалага унинг келажак учун ушбу аҳамиятини бирламчи ва ҳал қилувчи фактор сифатида кўриб ёндошишларини сўрардик.
ЭРК демократик партияси ўзининг давлат мустақиллиги учун бошланган кураш жараёнида кўрсатган хизматлари, олийжаноб ғоялари ва жамиятни соғлом тараққиёт йўлига бошловчи ҳаракат дастури билан ҳалқимиз қалбидан доимий жой олган йирик халқ партиясидир.
Жамиятда шундай бир мақомда турган патия қўйган қадамлар пухта ўйланган, реал баҳоланган, аниқ натижага томон қатъий йўналган қадамлар бўлмоғи керак.
Партия номидан бўлажак сайловларда кўрсатиладиган номзод ягона бўлиши асло шарт эмас.
Партия номидан бўлажак сайловларда кўрсатиладиган номзод албатта партия раиси бўлиши шарт эмас.
Партия номидан бўлажак сайловларда номзоди кўрсатиладиган шахс, албатта ЭРК партияси аъзоси бўлиши ҳам шарт эмас.
Аммо, партия номидан бўлажак сайловларда номзоди кўрсатилган шахс юқорида таърифи келтирилган оғир ва мураккаб фаслда мамлакатни соғлом бозор муносабатлари ҳукм сурган демократик тараққиёт сари ишонч билан муваффақиятли бошқариб кетишга қодир бўлган ҳар жиҳатдан етук шахс бўлиши шарт.
Эрк демократик партияси ғоялари, кураш татикаси ва ҳаракат дастури ҳам диярли муштарак бўлган “Бирлик” халқ ҳаракати партияси билан яхши-ёмон кунларда елкадош бўлиб, ягона сиёсий платформада иш олиб боришга 2003 йил октабрида бўлиб ўтган Давра кенгаши Форумида аҳдлашиб олган эди.
Ўтган тўрт йиллик давр оралиғида мазкур демократик кучлар ассоциацияси таркибига тасодифан қўшилиб қолган ёки орқасида жиддий куч турмаган бор-йўғи сиёсий лозунг ва рангдор этикеткадан иборат ташкилотлар ўз ўзидан чиқиб кетишди.
Майдонда Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва демократик истиқбол учун халқ иродаси билан туғилган, жамиятда реал лекторатга ва таъсир доирасига эга бўлган соғлом демократик табиатли ушбу икки сиёсий партия – ЭРК ва “БИРЛИК” қолди.
Биз ушбу хайирли ҳамкорликни олдимизда турган муҳим сиёсий компанияда ҳам ягона платформада туриб давом эттирмоқчимиз.
Партиянинг халқаро интернет саҳифалари орқали бошланган VI Съезди ўз ишини якунлаб, сайловлар муносабати билан ўз қарорини қабул қилгач, шубҳасиз “Давра кенгаши” столи атрофида яна бир бор йиғиламиз ва реал имкониятлардан келиб чиқиб қабул қилинган қўшма қарорда муштарак ҳаракат стратегиясини белгилаб оламиз деб ўйлайман. //turonzamin.com
15:00 - Мусульмане написали открытое письмо папе римскому
Более 130 мусульман отправили открытое письмо папе римскому и другим христианским лидерам, чтобы улучшить взаимопонимание между двумя конфессиями. Они считают, что мир во всем мире может зависеть от того, смогут ли христиане и мусульмане найти общий язык.
В качестве аргументов для сближения последователей ислама и христианства авторы письма приводят общую для двух религий веру в единого бога и завет жить в мире с соседями. Также в письме говорится, что христиане и мусульмане почитают одного и того же бога. // BBC
9:00 - АҚШ Конгрессининг комитетида арманларга қарши геноцид қилингани тан олинди
Маълумки, арманиларнинг Ғарбдаги кучли диаспораси тарихга Усмонли Императорлиги номи билан кирган Турк Императорлиги ўтган асрнинг бошларида арманларга қарши геноцид сиёсати олиб борганини бир қатор мамлакатлар тарафидан расман тан олдирган. Энди гал АҚШга келганга ўхшайди. Кеча АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар комитети 27 га 21 овоз билан арманларга қарши геноцидни тан олувчи резолюция қабул қилди.
Кўринишидан, бу резолюция Вакиллар палатасининг ўзида ва Сенатда кўпчилик овоз ололмаса керак, аммо кечаги резолюциянинг ўзиёқ АҚШ-Туркия муносабатларига совуқлик тушриши муқаррар. Туркия президенти Абдуллоҳ Гул бундай резолюциянинг қабул қилинишини қоралаб, “баъзибир сиёсатчилар маъсулиятни унутаётганларини” гапирди. Президент Жорж Бушнинг маъмурияти ҳам бундай резолюциядан қарши эканлигини билдирди ва “бундай қадам Туркия-АҚШ муносабатларига катта зарба беришини, АҚШнинг Яқин шарқдаги манфаатларига зид эканини” урғулади.