17 May 2012
    
        23:22 - 
        Россиянинг Тошкентдаги  элчиси бу йил олтинчи марта Ташқи ишлар вазирлигида, Владимир Путин келадими?
    
    
        Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Россиянинг элчиси Владимир Тюрденев бўлган ҳақидаги хабар манба кўрсатилмасдан режимнинг қўғирчоқ сайтларидан бирида тарқатилди. Бир жумлали хабарда икки давлат ўртасида бўладиган контактлар хусусида фикр алмашилгани айтилган холос.Бошқа бир қўғирчоқ сайтда русларнинг хабарига асосланиб, июль ойида Россия Президенти Владимир Путин Тошкентга келишни режалаштираётгани айтилади. Гапга қаранг, режалаштирилган эмас, режалаштирилаётган эмиш.
Табиий, Путиннинг ташрифи - Ислом Каримнинг орзуси. Аммо, унинг учун минг афсуски, бундай орзу билан яшаётган вассаллар кўп.
Владимир Тюрденев вазирликка келиши - юқорида айтилган режалаштириш жараёнининг бир парчаси бўлса керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
    персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
