16 May 2012
04:27 - Путиннинг қўлини ўпиш маросими деса бўладиган КХШТ ва МДҲ саммитлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Ҳатто Россиянинг ахборот воситалари бу воқеаларни расмиятчилик учунгина ёритдилар. Мустақил нашрлар Путиннинг ўзига ҳам қўғирчоқларига ҳам қизиқиш кўрсатишмаган бўлса, ҳукуматнинг нашрлари қўғирчоқларга қизиқиш кўрсатишмади.

Бу йиғилишлар бўйича тилга олишга арзийдиган маълумотлар қуйидагилар: КХШТнинг кейинги саммити йил охирида Москвада, МДҲнинг саммити яқин ойларда Ашхободда ўтказилади, саммитлар майдонида Владимр Путин ҳамма вассаллари билан ёки салкам ҳаммаси билан бош-бошга кўришиб чиқди.

Табиий, у Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан ҳам учрашди, ва ўзбек ҳамкасбининг ўзига қаратилган мақтовларини қабул қилди.

Путин 25 майда Қозоғистонга ташриф буюрмоқчи, Ўзбекистонга келиши ҳақида гап-сўз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону