16 May 2012
03:20 - Тошкент вилоятида яна бир хорижий ширкат банкрот бўлди
Тошкент вилояти Хўжалик суди қарори билан “Spentex Toshkent Toytepa” корхонаси банкрот деб эълон қилинди ва бунга сармоядорларнинг тегишли мажбуриятларни бажармагани сабаб сифтида кўрсатилмоқда. Суд қарорида “Spentex Toshkent Toytepa” корхонаси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кўзланганидан анча паст бўлгани қайд этилган.

Хусусан, 2010 йил давомида режалаштирилган 34,6 минг тонна ип-газлама маҳсулотлари етказиб берилмаган. Маҳсулотлар экспортидан олиниши мўлжалланган даромад олинмаган.

“Spentex Industries Ltd.” ширкатининг бош қароргоҳи Ню-Деҳлида жойлашган, корхона ҳинд сармоядорлари пулига қурилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону