15 May 2012
22:35 - Путин КХШТдаги вассалларига ўзи раислик қилмоқда
Бугун Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига кирадиган давлатлар раҳбарларининг йиғилиши бошлангани ҳақида аввал (Тошкент вақти билан 16 да) қозоқларнинг Казинформ агентлиги, бир ярим соатчадан кейин эса русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги хабар берди. Йиғилиш тор доирада бошланган, уни Владимир Путин бошқарган. КХШТнинг ҳозир раиси Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эканлиги ҳамманинг эсидан чиқиб қолган бўлса ажаб эмас.

Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон президентлари ва КХШТнинг Бош котиби иштирок этган тор доирадаги йиғилишда дўстона ва очиқча фикр алмашилгани айтилади, аммо биронта тафсилот берилмайди.

Бундан кейин мажлис кенгайтирилган шаклда давом этиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону