15 May 2012
01:51 - ФИФА президенти Йозеф Блаттер Ўзбекистонга келади
Эртага кечга яқин Халқаро Футбол Федерациялари Иттифоқи (ФИФА) президенти Йозеф Блаттер бошчилигидаги делегация Тошкентга келади. 16 май куни у давлат раҳбариятида қабул қилиниши, сўнгра Ўзбекистон Футбол Федерациясида учрашишлар ўтказиши хабарларда айтилмоқда. Давлат раҳабриятида ким билан учрашув бўлиши номаълум бўлса керакки, исм берилмаган. Чунки, Ислом Карим 15 майда Москвада бўлади. Балки, футболнинг ҳурматли туфайли, у Москвадан 15 май куниёқ қочворар.

Йозеф Блаттер ташрифининг кун тартибида "Форумлар саройи", "Симпозиумлар саройи", янги қуриб битказилган "Локомотив" ва қурилиши давом этаётган "Бунёдкор" стадионларини бориб кўриш ҳам кўзда тутилган. Унинг Ўзбекистонга келишдан асосий мақсади нима эканлиги хабарларда айтилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону