13 May 2012
12:38 -
Навбатдаги алжираш: Акромийларни Маҳмуд Худойбердиев мажбурлаб қуроллантирган
Ақлдан озиш оддий нарсага айланмоқда. Шу сабабли, бундайларнинг навбатдагиси саҳнага чиққанда ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак. Мана, ўша навбатдаги мисоллардан биттаси.
Ўзига “Исломий ахборот ва маърифий нашр” деб ном берган www.sodiqlar.com сайтида, Андижон воқеаларининг 7 йиллиги муносабати билан бўлса керак, “Андижон қирғинидаги АҚШ, Исроил, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматларининг қонли излари” номли мақолалар туркуми эълон қилинган. Шуни ўқисангиз, ўзбеклар ичида ақлдан озиш оддий ҳолга айлангани кўрасиз. Табиий, ақлдан озганлар деб шу сайтнинг юритувчилари ва номи келтирилган мақола муаллифи ёки муаллифларини назардан тутмоқдамиз. Дарвоқе, ақлдан озганларнинг биронтаси ўз номини очиқламайди.
Ўша мақоладан баъзи кўчималар (http://sodiqlar.com/index.php?newsid=676):
“2005 йил 8 майда Россия ФХХ буйруғи билан Тюмен вилоятидан Россия ҲҲКнинг ҳарбий транспорт самолётида бир пайтлар Тожикистон ислом уйғониши партияси қўшинларига қарши, кейинчалик эса республиканинг ҳозирги президенти Имомали Раҳмоновга қарши Маҳмуд Худойбердиев қўшинлари таркибида жанг қилган 50 та жангари Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига (Сўх анклави) олиб келинади. Ушбу гуруҳ норасмий тарзда М.Худойбердиев гуруҳи бўлган ва ҳозир ҳам гуруҳи бўлса-да, расман собиқ СССР ДХҚнинг, ҳозирги Россия ФХХнинг махсус қўшинлари таркибига кирган ва ҳозир ҳам киради.
Шоҳимардонда ушбу жангарилар 1999 йилдан буён Ўзбекистон ҳукумати топшириғи билан Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан чегараларини қўриқлаётган Маҳмуд Худойбердиевнинг бошқа жангариларига (2000 кишига яқин) қўшилади.
2005 йил 10 май куни Маҳмуд Худойбердиев ва унинг сафдоши Яраш Қурбоновнинг жангарилари (ҳаммаси бўлиб 300 киши) Қирғизистон ҳудудига киришади. Шу куни улар (Ўзбекистон МХХ ва ИИВ кўмагида) Қирғизистондан Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига кириб келишади.
Эртаси куни, 12 майда мамлакат махсус хизмати ушбу жангариларга Андижон бўйлаб ўзига хос саёҳат уюштиришади: уларга бўлғуси ҳужум объектлари кўрсатилади: Андижон ёпиқ қамоқхонаси, ҳарбий қисм ва милиция пости. Айтиш жоизки, Маҳмуд Худойбердиев ва Яраш Қурбонов жангарилари 10-12 май кунлари Андижон вилояти МХХ биносида яшашган.”
* * *
“Исломий ахборот ва маърифий нашр” cайтининг муаллифига кўра, шундан кейин Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари қамоқхона ва ҳарбий қисмни босиб олишади. Сўнгра воқеалар қуйидагича давом этади.
* * *
2005 йил 13 май тунги соат 3 да Худойбердиевнинг қуролланган жангарилари “акромийлар”нинг уйларига бостириб киришади ва уларни қўлларига автомат олишга мажбур этишади. Улар турли таҳдидлар билан одамларни қўлга автомат олган ҳолда майдонга боришга ундайдилар. Улар “акромийлар” деб аталувчиларнинг ҳаракатларини, улар автоматларини ташламасликлари учун марказий Бобур майдонигача назорат қилиб боришган. Майдонга бораётиб Худойбердиевнинг жангарилари йўл бўйи ўтаётган автомобилларни тўхтатиб, уларни яксон қилишади. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон ҳукуматига Андижон воқеаларидан кейин “акромийлар” деб аталувчиларни ва умуман андижонликларни тинч аҳолига ҳужум қилганликда айблаш учун керак эди. Майдонга келган Худойбердиевнинг жангарилари Андижон ҳокимияти биносига бостириб киришади, “акромийлар” деб аталувчиларни эса, майдонда қўлларида автомат ушлаган ҳолда қолдиришади.
* * *
Хуллас, Исломий ахборот ва маърифий нашрининг муаллифига ишонсак, “бечора” акромийларни Маҳмуд Худойбердиев одамлари мажбурлаб қуроллаштиришган ва қонли ишлар қилишга зўрлашган.
Маълумки, ақлдан озиш 53-54 лақабли миллат хоини Салай Мадаминдан бошланганди. Айнан шу ифлос Тожикистон махсус хизматларининг топшириғи билан “Андижонда тинч халқни Маҳмуд Худойбердиев одамлари отди” деб 2006 йил Лондонда ўтказилган конференцияда айтганди. Демократик башарасини исломчиликка ўгириб олган бу шахснинг биронта исботи бўлмаган иддаоси бошқа ақлдан озганлар тарафидан ривожлантирилаётганига қаранг!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения