12 May 2012
16:49 -
“Эзгулик” фаоли Эркин Қўзиев 3,2 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жамиятнинг бугун тарқатилган 14-сонли пресс-релизида айтилишича, 2012 йилнинг 3 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди судьяси Р. Тошпўлатов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Ўзбекистон тумани бўлими раиси Эркин Қўзиевни 3 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. 49 яшар Эркин Қўзиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора олди-бердисида воситачилик қилиш) билан айбланган.
У ҳозирда Фарғона шаҳридаги вақтинчалик изоляторда сақланмоқда. Руҳан жуда тушкун, саломатлиги ўртача.
Ўзбекистон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши материалларига кўра, Эркин Қўзиев ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Адҳамжон Ҳамдамов гўё 2008 йилда фуқаро Муҳаммаджон Бойматовнинг 3200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан алдаб олишган.
Йиллар давомида пулнинг муайян қисмини бермай алдаб келишган. 2012 йилнинг 2 январида М. Бойматов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза бериб, иш қўзғаттирган ва Адҳамжон Ҳамдамовдан пулларини тилхат асосида қайтариб олган. Шу билан ишнинг Ўзбекистон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Адҳамжон Ҳамдамовга тегишли қисми амнистия акти асосида ҳаракатдан тўхтатилган. М. Бойматовнинг Эркин Қўзиевга даъвоси йўқлигига қарамай у қамоққа олинди ва 3,2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юқори инстанция судларини Эркин Қўзиевга нисбатан чиқарилган адолатсиз суд ҳукмини бекор қилиш ва уни дарҳол озод қилишга чақирган.
Релизнинг тўлиқ матни жамиятнинг расмий веб сайтига жойлаштирилган — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения