10 May 2012
07:35 - Путин талваса ичида Қизил Майдонни бекитти, Индонезияда русларнинг янги учоғи ғойиб бўлди, Ислом Карим аза очди
Мухолифатнинг оз кишилик норозлик намойишлари “сайил”, “ғалаба юриши”, “муддатсиз халқ сайиллари” каби шаклларда тўхтамасдан давом этаётгани Россиянинг янги эски Президенти Владимир Путинни шунчалик ваҳимага солдики, кеча Ғалаба куни муносабати билан салют қилинадиган пайтда Қизил Майдон ҳамма учун бекитилди. Бунақаси тарихда бўлмаган.

Алексей Навальный ва Сергей Удальцов 15 кундан қамоққа ҳукм қилингани сабабли етaкчиликни ўз елкаларига олган “Яблоко” Партиясининг собиқ лидерларидан бири Илья Яшин ва теле-кўрсатувчи Ксения Собчак ҳаммани эртага кечқурун Абай Қўнонбоев ҳайкали олдига йиғилишга чақирдилар.

АҚШ президенти Барак Обама расмиятчилик учун кеча Путинни янгидан тахтга ўтириши билан табриклаб, 18-19 май кунлари АҚШ президентларининг Кэмп-Дэвид қароргоҳида бўладиган G8 саммитига ҳам таклиф қилган экан, у ўзининг ўрнига Бош вазир Дмитрий Медведев боришини айтибди. Табиий, у ҳозирги шароитда бундай юксак даражали учрашувга боришдан ҳам уялади.

Бунинг устига, Россиянинг супердавлат бўлиш иддаоси кеча яна шубҳа остига тушди. Неча йиллардан бери Марсга фазовий кема учиролмаётган русларнинг янги синовлардан ўтаётган Sukhoi SuperJet-100 маркали йўловчи учоғи 46 одам билан бирга Индонезиядаги намойиш пайтида ғойиб бўлди. Шунча одамнинг ҳалок бўлишини ҳеч ким истамайди, аммо бу воқеа ҳам русларнинг аҳволини кўрсатгичи эканлиги шубҳасиздир.

Путин Президентлик курсисига ўтирган куни чеҳраси очилган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим энди шошиб қолиб, аза тутворган бўлса ҳам ажаб эмас. Sukhoi SuperJet-100 учоғида ҳалок бўлиши мумкин бўлганлар учун эмас, албатта, аза Путиннинг сиёсий ўлими муносабати билан очилган бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону