29 September 2007
03:00 -
23:00 - Спикернинг ўғлига қўл кўтарганлар Жаслиқдан озод қилинди 8:00 - “Адолат” партияси президентликка номзод кўрсатмоқчи
23:00 - Спикернинг ўғлига қўл кўтарганлар Жаслиқдан озод қилинди

Бугун, 29 августда Тошкент-Кўнғирот поездининг махсус вагонида Жаслиқдаги 64/71-жиноий жазони ижро этиш лагеридан тўрт ўспирин қайтишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Эркин Ҳалиловнинг ўғли Шерзодга нисбатан безорилик содир этган Алимов Шоҳруҳ, Нурметов Тимур, Жалилов Азамат ва Ахмедов Давронлардир. Улар 2006 йилнинг 13 декабрида Шерзоднинг йўлини тўсишган ва уни бир мушт уришган. Бу ўспиринлар Эркин Халиловнинг қаҳрига учраб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг шу йил 7 майдаги ҳукми билан 16 йилдан қамоқ жазосига маҳкум этилган ва Жаслиқ лагерига юборилгандилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 9 сентябрида 62-сонли пресс-релиз тарқатди. Мазкур жиддий чиқиш интерент нашрларида, оммавий ахборот воситаларида кампания даражасига кўтарилгач, Республика Бош прокуратураси жиноий ишни қайта ўрганишга киришди. Натижада қайта терговлар учун ўспиринлар Тошкентга олиб келинди. Бугун уларни кутиб олган ота-оналари “Эзгулик” жамиятига миннатдорчилик билдиришиб, воқеалар ривожидан хабардор бўлиб туришни илтимос қилишди.

8:00 - “Адолат” партияси президентликка номзод кўрсатмоқчи

Кеча Тошкентда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ўзининг пленумини ўтказди. Партиянинг Олий Мажлисдаги фракцияси аъзолари ҳам иштирок этган пленумда шу йил 23 декабрда бўладиган президент сайловида партия ўз номзоди билан иштирок этиши қарорлаштирлиди.

Президентликка нозод кўрсатиш учун октябрь ойида партиянинг навбатдаги Қурултойи ўтказиладиган бўлибди. Қурултойда президентликка номзод қилиб партия Сиёсий кенгашининг биринчи котиби Дилором Ташмуҳамедова кўрсатилади.

Шу билан, расмий партиялардан биринчиси президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этишга қарор қилганини билдирди. Бунинг учун ҳозирги президент Ислом Каримдан рухсат олинганига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону