06 May 2012
01:05 - Тошкентликлар табиатнинг ноёб ҳодисасини кўра олишмади
Бугун Ўзбекистон вақти билан соат 19:35 да дунёда табиатнинг ноёб ҳодисаси кузатилиши керак эди: гап ойнинг ердагиларга ҳар доимгидан ҳам каттароқ, ёрқинроқ кўриниши ҳақида кетмоқда. Яъни, Ой ва Ер ўртасидаги масофа 357 минг километргача қисқарди.

Аммо, сўнгги марта 1970 йилда содир бўлган манзарани тошкентликлар кўра олишмади. Боиси бугун тушдан сўнг пойтахт осмони қора булутга тўлди, кучли шамол турди ва кечга яқин кучли ёмғир ёғди.

Умуман, дунёда бу ҳодиса Supermoon деб аталади ва бу вақтда Ой билан Ернинг тортишиш кучи ортади, турли оқимлар пайдо бўлади. Эҳтимол, Тошкентдаги кечқурунги шамол ҳам шу ҳодиса туфайлидир, бироқ бу ҳақда бирор расмий хабар ёки изоҳ тарқатилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону