05 May 2012
18:28 - АҚШда мусулмонликни қабул қилган хотин иш ерида камситилгани учун $5 млн товон олиши мумкин
Ал-Арабия агентлигининг хабарига кўра, АҚШнинг Техсас штатида АТТ телекомуникацион ширкатда ишлайдиган Сусан Башир исмли аёл 2005 йили 35 ёшлигида мусулмонликни қабул қилган экан. Шундан сўнг уни бирга ишлайдиган одамлар камситишга бошлаб, унга “террорист” лақаби беришибди, устидан очиқча кулишибди, бир эркак унинг ҳижобини тортиб олишга ҳам ҳаракат қилибди. Ҳақорат каби камситишлар 5 йил давом этиб, ниҳоят, уни 2010 йили ишдан ҳам ҳайдашибди.

Мусулмон аёл судга мурожаат қилгач, суд АТТ ширкати Сусан Баширга $5 млн товон тўлаш кераклиги ҳақида ҳукм чиқарибди. Ширкат бу ҳукмга рози бўлмасдан, юқори суд органларига апелляция бермоқчи эмиш.

Хабарда Сусан Баширнинг миллати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, исми-шарифидан кўринишича, унинг араб илдизлари борга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону