04 May 2012
02:25 - Барак Обама Президент Ислом Карим билан учрашадими?
Eurasianet.org интернет нашрининг ёзишича, Барак Обама 20-21 май кунлари АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО саммити доирасида Марказий Осиë президентларининг бирортаси билан учрашмайди. Унинг тиғиз кун тартибига ишора қилган нашр бу маълумотни АҚШ ҳукуматига яқин доиралардан олганини таъкидлаган.

Айни пайтда, Афғонистондаги вазият алоҳида тилга олинаётган саммитга Афғонистонга қўшни мамлакат президенти бўлгани учунгина таклиф этилиши мумкин бўлган Ислом Карим, ҳали расман таклиф олган-олмагани ҳақида ишонарли маълумотнинг ўзи йўқ. Аввалги хабарлримздан бирида айтилгандек, Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси вакиллари ҳамда бир қатор ишбилармон доиралар Обамани Ислом Карим билан учраштириш ҳақида гапираётганлари, бундай таклиф борлигини билвосита тасдиқлаши мумкин, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону