26 September 2007
03:00 -
23:30 - Украинада ниҳоят парламент сайловларнинг ниҳоий натижалари эълон қилинди 23:00 - Абдураҳим Пўлатдан сиёсий дарслар: 2. Бошқаларнинг ташаббусини камситиш ва йўққа чиқаришга интилиш ҳақ

23:30 - Украинада ниҳоят парламент сайловларнинг ниҳоий натижалари эълон қилинди
Бугун бу мамлакатнинг Марказий Сайлов Комиссияси 30 сентябрда ўткзилган эрта парламент сайловларининг ниҳоий натижаларини эълон қилди. Унга кўра, сайловда овозларнинг партия ва сиёсий блоклар бўйича тақсимиоти қуйидагича:
Регионлар партияси - 34,37%
Юлия Тимошенко Блоки - 30,71%
“Бизнинг Украина-Халқ Мудофааси” блоки - 14,15%
Коммунистик партия - 5,39%
Литвин блоки - 3,96%
Ҳаммага қарши овоз берганлар - 2,73%. Сайловда умумий сайловчиларнинг 62,02% иштирок этган.
Бугуноқ Юлия Тимошенко Блоки ва “Бизнинг Украина-Халқ Мудофааси” блоки Олий Радада демократик коалиция қуриш ҳақида шартнома имзоладилар. Бу воқеа Юлия Тимошенкони Бош вазирликка янада яқинлаштирди.
23:00 - Абдураҳим Пўлатдан сиёсий дарслар: 2. Бошқаларнинг ташаббусини камситиш ва йўққа чиқаришга интилиш ҳақида
Мухолифатдагиларнинг маълум бир қисми танқид қилиш деганда фақатгина мавжуд ҳукуматни танқид қилишни тушунади. Бу касаллик тезда тузатилиши лозим.
“Бирлик” Партияси ва, хусусан менинг ўзим, мухолифатдаги бошқа гуруҳларни, ҳатто ичимиздаги баъзи одамларнинг хато фаолиятини танқид қилишга катта аҳамият бермиз. Агар ҳозирдан ички танқиддан қочадиган бўлсак, ҳокимиятга келгач, мавжуд режимдан фарқимиз бўлмас эди. Шу сабабли, менинг танқидларимни бошқаларнинг ташаббусларини кўролмаслик, уларни йўқ қилишга уриниш деб баҳоловчиларнинг мутлақо ноҳақ эканликларини кўрсатиб бермоқчиман.
Аввал тарихдан бир-икки мисол.
1992 йил июнь ойининг ўрталарида АҚШга қилган биринчи сафаримдан қайтганимда, мени аэропортдаёк кутиб олган сафдошларимиздан ўргандимки, бутун ўзбек мухолифати “Миллий Мажлис” яратиш ғояси билан машғул экан. Ўша пайтда “Бирлик”нинг Тошкент вилоят раиси бўлган Ҳазратқул Худайбердиев дарҳол менга бу ташкилотнинг Уставини ҳам кўрсатди.
Эслатиб ўтиш керак, ундан роса бир ой аввал, тўғрироғи, 1992 йил 15 майда Бокуда Озарбайжон Халқ Жабҳаси президент Муталибовни митинглар йўли билан йиқитгандан кейин, мавжуд Олий Совет аъзоларидан “Миллий Мажлис” номли вақтинча янги парламент тайинланганди. У парламент президент сайлови тайинлади, Элчибей президент этиб сайланди. Аммо, тушуниш керакки, бу янги парламент мутлақо антиконституцион бўлган, эски Олий Совет эса расман тарқатилмаганди.
Шу сабабли, президент сайлови билан биргаликда, ёки дарҳол унинг кетидан, парламент сайлови ўтқазиш лозим эди. Бироқ, озорбайжонли демократлари буни қилмадилар. Мен бир неча ойдан кейин Бокуда бўлганимда ҳамма демократ-сафдошларимизнинг эътиборини бу масалага тортишга ҳаракат қилдим. Ҳеч ким қулоқ солмади. Яна бир неча ойдан кейин, мамлактда кризис бўлганди, ҳали расман тарқатилмаган Олий Совет раисининг ўринбосари Ҳайдар Алиев усталик билан, аммо қонун доирасида, Олий Совет мажлистини чақирди ва ҳокимиятни қўлига ўтқазиб олди.
Мен Тошкент аэропортидаёқ тушундимки, бизнинг демократлар Бокудаги каби иш қилишмоқчи. “Миллий Мажлис” тузиб, ҳокимиятни қўлга олишмоқчи. Аммо, улар бир нарсани тушунишмасди, Озарбайжон демократлари мавжуд ҳукуматни ағдариб бўлгач, “Миллий Мажли” яратишди. Бизникилар эса, “Миллий Мажлиc” қурсак, ҳокимият бизники бўлиб қолади деб ўйлайдиган даражада содда экан. Бу ой билан осмондек фарқни Ҳазратқул ва бошқалар мутлақо тушунмаётганларини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. "Эрк" партияси раҳбарлари, хусусан. мендан аввалроқ АҚШдан қайтган Салой Мадамин ҳам, енгларини шимариб, бу ишга шўнғигишибди.
Мен “Миллий Мажлис” ғояси антиконституционлигини айтишим билан Ҳазратқул шундай деди: “Бу ташаббус Сиздан чиқмагани учун уни йўқ қилмоқчисиз”. Аммо, мен тезда ўз фикримни ҳаммага тушунтиролдим, “Бирлик” бу авантюрага қўшилмаслиги ҳақида қарор қилди. Аслида, “Миллий Мажлис” қоғозда қолиб кетадиган иш эди. Аммо, бизнинг 2 июнга режалаштирилган митингимизни қолдириш учун, ҳукумат агентлари менинг бошимни ёриб, касалхонага ётқиздилар, Пўлат Охунни қамадилар. Митинг бўлмади. Бундан руҳланган Каримов демократларга қарши репрессияларни бошлади, “Милиий Мажлис” ташаббусчилари ҳам қамалди.
Бу ташаббусдан ўзбек халқи, ўзбек демократик мухолифати ҳеч бир фойда кўрдими? Йўқ. Ўша пайтда бу “ташаббусчилар” менинг гапимга қулоқ солишганда эди, вазият бошқача бўлиши муқаррарди.
Шундан кейин мухолифат лидерлари юрт ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Салой Мадамин ва бошқа “Эрк” раҳбарлари уруш ва террорга тайёрлана бошладилар. Ҳазратқул Худайбердиев ва Алибой Йўдяхшиевлар ҳам уларга қўшилишди. Яна мен бу янги “ташаббускор”ларни тўхтатишга ҳаракат қилдим. Ўз ичимиздагиларни тўхтатолдим, аммо “эрк”чиларни тўхтатиб бўлмади. Натижада, ўзбек демократиясига қақшатғич зарба берилди.
Ўша пайтда бу “ташаббусчилар” менинг гапимга қулоқ солишганда эди, вазият бошқача бўлишини энди ҳамма тушунади.
Энди ҳозирги кунларимизга ўтайлик.
20005-06 йиллари мажбуран Киевда яшаган ўринбосарим Исмоил Дадажон мухолифатни бирлаштириш, бу хусусда “Эрк”нинг 53-54-чилар гуруҳи раҳбари Салой Мадамин билан ҳам гаплашиш ташаббуси билан чиқди. Мен унга “Ҳаракат” журналида тафсилотлари билан ёзилган аввалги бирлашиш ҳаракатларини эслатиб, Салой Мадамин ҳар қадамда эътиқоди ва имонини ҳам сотиб кетишга тайёр бир инсон эканини, ҳатто Шукурулло Мирсаид билан биргаликда у болани тўғри йўлга сололмаганимизни гапирдим. Исмоилнинг ўзи жанубий вилоятларга борганда 53-54 нинг шармандасини чиқарувчи фактларни келтириб, у ерлик эркчиларнинг "Бирлик" сафига қўшилишида хизмат қилгани учун, 53-54 унга ишонмаслигини урғуладим. Дарвоқе, Исмоил Салой Мадамиинни 53-54 деб аташини ҳам кўпчилик билади. Шундай бўлса ҳам, Исмоил ўз "ташаббусига” маҳкам ёпишиб олганди. У "ташаббусимни бўғмоқдалар", демасин дея, унга 53-54 билан гаплашиб кўришга ваколат бердим. Узоқ вақт ўтмасдан, айтганимдек, 53-54 дан рад жавоби келди.
Исмоил 2006 йилнинг кузида Швецияга келиб, яна ўша эски гапни, эски "ташаббусини" кўтарди. Мен уни бундай ножиддий бўлмасликка чақирдим. Бўлмади. Ва ниҳоят Пўлат Охуннинг таклифи билан Исмоилга яна бир шанс бердик. Яна 53-54 дан рад жавоби келди. Исмоил бу хусусда махсус мақола ҳам ёзди. У “Ҳаракат” журналининг бу йилги 1-сонида эълон қилинган.
Шу кунларда Исмоил буларни унутди шекилли, бошқача гаплар гапираётганини, тўғрироғи, мен башорат қилган муваффақиятсизлигининг аламини ўз сафдошларидан олишга интилишини унинг имонига ҳавола қиламан.
Куни кеча бур гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари ташқи кўринишидан чиройли кўринган бир баёнот эълон қилдилар. Ташқи кўринишидан, демоқдаман, чунки бу муҳим нарса. Ташқи кўринишидан, президент Ислом Каримнинг ҳам ҳамма гаплари чиройли.
Аммо, моҳиятига қарасак нималарни кўрамиз? Маълумки, “Бирлик” 10 йиллик танафусдан кейин биринчи бўлиб оёққа турган мухолифат ташкилотидир. Бунинг сирини ҳам англатдик. 1993-94 йиллари Каримов мухолифатга қарши сталинча репрессиялар бошлаганда, биз ҳамма фаолларимизни ҳуқуқ ҳимоячисига айлантирдик, ҳеч бир мамлакатда бўлмаган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатини яратдик. Ва биринчи имкон бўлиши биланоқ унинг асосида “Бирлик”ни қайтадан тикладик. Бу тарихга кирадиган сиёсий санъаткорликдир.
Ҳозир Ўзбекистон режими буни пайқади, ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифатни бир-биридан ажратиб қўйиш учун қаттиқ уринмоқда. Аммо, минг афсуски, мавжуд ҳукуматга айнан ҳукуматнинг асосий оппонентлари бўлган Толиб Ёқуб ва бошқалар куйиб-пишиб ёрдам бермоқдалар.
Кеча-бугун “Ҳуқуқ ҳимояси платформаси” томонидан эълон қилинган чиройли баёнотнинг мақсади ҳам ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйишдир. У баёнотда сиёсий ҳуқуқлар, сиёсий партияларни рўйхатга олиш ва келаётган сайловлар масаласи кўтарилмагани демократларни парчалаш ниятидаги ҳаракат каби кўринмоқда. Мен уларни хато йўлдан қайтишга чақираман.
Буни дарҳол тушуниб етмаган ҳуқуқ ҳимоячилари ва баъзибир сиёсатчилар дарҳол мени яна бировларнинг ташаббусини бўғишда айблашларини биламан. Ҳар доим бўлгани каби барибир мен ҳақ бўлиб чиқишимга ишонаман.
Шулар сабабли демоқчиманки, мен ҳеч қачон керакли ташаббусларни бўғган эмасман. Мен қарши чиққанларим эса, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетганларини ҳамма энди билади.
Ташаббус билан чиқиш осон, аммо, унинг натижаларини мен каби аввалдан башорат қила билиш жуда қийин.
23:00 - МСК республика телерадиокомпанияси билан битим имзолади
Расмий хабарга кўра, бугун Марказий Сайлов Комиссияси Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан сайлов кампаниясини ёритиш бўйича битим имзолади. МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов ҳамда компания раиси Алишер Хўжаев томонидан имзоланган битимга кўра, сайлов кампанияси даврида компанияга қарашли теле ва радиоканаллар жараённи тезкорлик билан ёритиб бориши лозим, дейди мухбиримиз. Аслида эса мазкур расмиятчиликка ҳатто ҳуқуқий тарафдан ҳам ҳожат йўқ эди. Боиси телерадиокомпания давлат муассасаси сифатида шундоғам режимнинг лўттибозликларини ёритиш, унинг асосой тарғибот қуроли вазифасини адо этишга бурчли.
Абдували қорининг оиласи автоҳалокатга учради
Бугун андижонлик машҳур имом, 1992 йилда Тошкент аэропортидан Ўзбекистон ҳукумати махсус хизмати томонидан ўғирлаб кетилгач, ғойиб бўлган Абдували қори Мирзаевнинг оиласи автоҳалокатга учради. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан умра зиёратини кўнглига тугиб Маккага йўл олган имомнинг рафиқаси Шарифахон, ўғли Абдулқуддус ҳамда набираси Абдулвадудлар ҳалокат натижасида шаҳид бўлдилар. Шундай улуғ кунларда боқийга кетган юртдошларимизни Аллоҳ раҳматига олсин.
21:00 - Пўлат Охуннинг паспорт масаласи президентгача етиб борди
Кечаги хабаримиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун ўзига янги паспорт олиш масаласининг 8 ойдан бери ечилмаётганига норозилик билдириб, Ўзбекистон Президенти девони олдида пикет уюштирган ва уни бугун эрталаб Президент девонининг ИИВ бўйича куратори қабул қиладиган бўлганди.
Бу учрашув бугун бўлди. Президент девонинг ИИВ бўйича куратори Маткаримов ОВИРнинг раҳбарлари билан биргаликда Пўлат Охунни қабул қилди ва масаланинг моҳиятининг ўргангандек бўлди. ОВИРчилар қайси қонуннинг қайси моддасига асосланиб иш олиб бораётганлари тўғрисидаги саволларга жавоб ҳам бермасдан, Пўлат Охуннинг ишини текшираётганларини, бу хусусда тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилганини такрорлашдан нарига ўтишмади, шу ташкилотларнинг номини айтишдан қочишди.
Пўлат Охун бу масала бўйича текшириш ўтқазишни асослайдиган ҳеч қандай қонун ёки норма йўқлигини, ИИВ ходимлари ўзбошимчалик қилаётганларини таъкидлаб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган мамлакат президенти, қонунларни бузаётганларни жазолаши кераклигини гапирди ва ўзига дарҳол паспорт берилишини талаб қилди.
Маткаримов бу масала билан янгидан шуғулланишга бошлаганини баҳона қилиб, Пўлат Охундан президент номига яна бир марта ариза ёзишни илтомос қилди. “Бирлик”чи керакли аризани ёзиб, Маткаримовга қолдирди.
Ҳеч шубҳа йўқ-ки, дейди мухбиримиз, масаланинг ечими президент Каримовнинг қўлида, қолганлар унинг топшириғини бажаришмоқда, халос.
16:00 - Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Европа Иттифоқияга мурожаати ҳақида
Ўзбек ва рус сайтларида ўзини “Ҳуқуқ ҳимояси платформаси” деб атаган бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячиларининг Европа Иттифоқига мурожаати эълон қилинди. Унда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва демократининг йўқлигига оид тўғри мулоҳазалар билдирилади, Ўзбекистон ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, сиёсий сабаблар билан қамалганларни озод этишни талаб қилиш кераклиги айтилади.
Умуман олганда тўғри йўналишда бўлган бу мурожаатнинг 3 буюк камчилигини айтиш лозим.
Биринчи. Куба, Ироқ ва Жанубий Корея каби мамлакатлар дунё тарафидан тўла изоляция қилиниб, қаттиқ санкциялар остида қолдирилишларига қарамасадан, у мамлакатларда ҳеч нарса ўзгармаганини ҳисобга олмаган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилар Европа Иттифақидан Ўзбекистонга қарши киритилган ва ҳеч бир амалий аҳамияти бўлмаган косметик санкцияларни давом эттиришни сўрашлари ножиддийликдир. Бу нарса мурожаатчиларни дунёдан хабарсиз одамлар каби кўрсатмоқда.
Иккинчи. Маълумки, ўзбек мухолифатининг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси фақат санкция ва изоляциянинг фойдаси бўлмаслигини аргументлар билан асослаб, Ўзбекистонни дунёга, хусусан, демократик структураларга интеграция қилиш муҳимлигини гапирмоқда. Партия раиси Абдураҳим Пўлат ва унинг ўринбосари Пўлат Охуннинг ўтган йил ноябрь ойида Европа Иттифоқи Бош Комиссари Соланага ёзган хатида айнан шу масалалар кўтарилганди. Шу йил 16 январда жаноб Солананинг маслахатчиси Энрика Морадан олинган жавобда мухолифат партиясининг позицияси Европа Иттифоқининг позициясига жуда яқин эканлиги таъкидланади ва бу масалалр бўйича мулоқатда бўлиш таклиф қилинади.
Шундай экан, “Ҳуқуқ ҳимояси платформаси”нинг мақсади бу масалаларда ўзбек демократлари ичида умумий фикр йўқлигини кўрсатишга ҳам интилишдек бўлиб кўринмоқда.
Учинчи. “Ҳуқуқ ҳимояси платформаси”нинг мурожаатида ўзбек демократларининг роли мутлақо ёритилмаган, бу гуруҳ ўзини йиғи-сиғи билан шуғулланувчи одамлардан иборат эканлигини намойиш қилган. Яқинда Ўзбекистонда президент сайлови бўлиши, ҳар қандай сайлов мавжуд вазиятни ўзгартириш учун бир шанс эканлигини тушунмаган мурожаат муаллифлари, Европа Иттифоқининг диққат-эътиборини сайловларга тортишдек оддий нарсани ҳаёлларига ҳам келтирмаганлари уларнинг аёнчли савиясини кўрсатади.
Кўринишида, бу мурожаатнима ёзганларнинг биргина мақсади бўлган, у ҳам бўлса ўзларини фаолият олиб бораётгандек қилиб кўрсатиш ва Ўзбекистон режими истаётганидек, демократик мухолифат билан ҳуқуқ ҳимоячиларини бир-биридан узоқда тутишга, яна ҳам тўғрироғи, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилишдан узоқроқ туришга интилиш. Мурожаатга имзо отганларнинг кўппчилиги чет элларда яшовчи одамлар бўлгани сабабли, уларни тушуниш мумкин. Агар улар ўз энергияларини президент сайловида иштирок этиш учун ҳаракат қилаётган "Бирлик" Партиясининг вилоят ташкилотларига ёрдам беришга сарфласалар эди, фойдалироқ бўларди.