02 May 2012
21:42 -
“Бирлик”нинг митингларидан кейин биринчи марта Тошкент кўчалари тўлди
Ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтлари бугун бир овоздан кеча Тошкентда “Ҳаёт учун!” шиори остида кўкрак бези саратонига қарши кураш бўйича марафон ва митинг ўтказилганини хабар қилдилар. Бу тадбир президентнинг қизи раҳбарлигидаги “Форум” фонди ва бир қатор халқаро ташкилотлар тарафидан уюштирлгани айтилаётган бўлса-да, кўриниб турибдики, у ҳукуматнинг ўзи тарафидан уюштирилган. Акс ҳолда, иш куни бўлишига қарамасдан, шунча одамни кундуз куни на марафонга, на митингга чиқариб бўлмасди.
Ҳақиқатдан ҳам маълум маънода фойдали бўлган бу тадбирнинг яна бир томони бор. 1989 йили “Бирлик” халқ ҳаракати ўн минглаб ўзбекларни “Ўзбек тили – давлат тили!” шиори остида тарихда биринчи марта кўча-майдонларга олиб чиққан эди. Бу митинглар охир-оқибатда ўз тахтининг ағдарилишига сабаб бўлишини тушунган Ислом Карим ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин бошчилигидаги миллат хоинларининг ёрдамида “Бирлик”ни парчалашга ва оммавий митингларни тўхтатишга эришган.
Ўшандан бери Тошкент кўчаларига оммавий тадбирлар ўтказиш феълан таъқиқлангани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Демак, Ислом Карим ўзбек халқининг миллий иродасини синдириб бўлганига шунчалик ишонибдики, кеча бўлгани каби, ўз қизига ўн минглаб манқуртларни кўчага олиб чиқиб югуртиришга рухсат берибди.
Бундан чиқди, “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” шиори акуталлигини йўқотди. Ўзбек миллати ўзлигини кўрсатиб, кўча-майдонларни қайтадан тўлдиришга тайёрланиши керак.
Вақти келиб қолгани сабабли, “Бирлик”нинг ўша митинглардан кейин пайдо бўлган бир латифани эслатиб ўтамиз.
Икки одам гаплашмоқда.
- Нимага Ислом Карим Туркманбошига ўхшаб ҳар қадамга ўз ҳайкалларини қўйдирмайди?
- У “Бирлик”нинг митингларидан шунчалик эси чиқиб кетганки, кўп одамнинг бир жойга йиғилишидан қўрқади.
- Ҳайкаллар очилишида йиғиладиган одамларданми?
- Йўқ, ҳайкаллар йиқитилаётганда йиғиладиган одамлардан.