02 May 2012
05:52 -
АҚШ Президенти Барак Обама кутилмаганда Қобулга келди
Бу ҳақда ҳозиргина Reuters агантлиги хабар тарқатди. Хабарга кўра, Обама душанбадан сешанбага ўтар кечаси Вашингтондан учиб, сешенба куни қоронғида Қобул яқинидаги америкаликларнинг Баграм ҳарбий базасига келди. Уни АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Рян Крокер кутиб олди.
Барак Обама Афғонистон президенти билан унинг Қобулдаги саройида учрашади, икки президент Стратегик Ҳамкорлик Шартномаси имзолашади. Шартномада 2014 йилда НАТОнинг асосий кучлари Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин, АҚШ қайси шаклда бу ерда ўз борлигини кўрсатиши белгиланади.
АҚШ президенти шу ердан туриб, ўз халқига телемурожаат қилиши ҳам кутилмоқда.
Хабарда Барак Обаманинг Афғонистонга келиши Бин-Ладен йўқ килинган куннинг бир йиллигига тўғрилангани, булар ҳаммаси бу йил бўладиган президент сайлови кампаниясининг бир парчаси эканлиги урғуланади.