02 May 2012
03:28 -
ЕИ элчиси Норбер Жустен Оқсаройда қабул қилинди
Бугун Президент Ислом Карим Оқсаройда Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги Ваколатхонаси раҳбари – элчиси Норбер Жустендан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Расмий хабарга кўра, Ислом Карим элчини юксак лавозимга тайинлангани билан табриклаб, шарафли ва масъулиятли миссиясини бажаришда муваффақиятлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида 1996 йилнинг июнь ойида Флоренцияда мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга асос бўлган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолади.
2005 йили Андижондаги қонхўрликдан сўнгра ЕИ Ўзбекистон билан ҳамма алоқаларини тўхтатиб қўйди.
2006 йили “Бирлик” Партияси Куба ва Шимолий Корея мисолларида Ўзбекистонни Ғарбдан изоляция қилиш демократик жараёнларнинг йўлига тўсиқ бўлиши, Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилишгина демократия учун фойдали эканлиги ҳақидаги баёнот билан ЕИга мурожаат қилгач, аҳвол ўзгарди, ЕИ-Ўзбекистон муносабатлари тикланишга бошлади.
2010 йилнинг май-июнь ойларида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун бошчилигидаги ўзбек демократик мухолифатнинг делегацияси Европарламент ва Еврокомиссияда (ЕИ ҳукуматида) қабул қилинди.
Шундан кейин, ЕИнинг ваколатхонаси Тошкентда очилди ва мана ниҳоят элчи Норбер Жустен Ислом Каримга ишонч ёрлиғини топширди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения