01 May 2012
05:34 -
Пойтахтлик адвокат пора олди-бердисида воситачиликда айбланиб, жазоланди
Тошкент шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, Тошкентдаги “Veritably Victory” адвокатлик бюроси адовкати Виктория Валиева Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан айбланиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ундириш шарти билан 2 йилу 3 ой ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар қилди. Адвокат 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган, яъни адвокатлик қилолмайди.
Жиноят ишига кўра, В. Батдалова исмли аёл фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига кўчмас мулк можароси юзасидан даъво киритган. Ана шу ишда адвокат Валиева судья билан келишиб, ишни мижоз фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 000 АҚШ доллари олган эмиш.
Аммо 2009 йилнинг августида худди шунга ўхшаш бир ҳолат бўйича адвокат Виктория Валиевани ҳимоя қилолган Ўзбекистон инсон ҳуқулари “Эзгулик” жамияти унинг у сафарги жазоланишини ҳам провакация сифатида тахмин қилмоқда. Жамият фаолларига кўра, адвокат ўз вақтида Ўзбекистон ИИВнинг собиқ раҳбарларидан бирининг думини босиб қўйгани учун безориликда айбланган, жамиятнинг саъй-ҳаракатлари билан кейинчалик оқланганди.