01 May 2012
00:24 -
Икки президент келиша олмагани сабабли довон орқали Фарғона водийсига темир йўл қурилади
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати маъмуриятининг таъкидича, мамлакатимизни Фарғона водийси билан боғловчи темир йўл Қамчиқ довонида бунёд этилади. Ширкат бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов бир қатор матбуот воситаларига бу ҳақда хабар бераркан, лойиҳанинг бир қанча варинтлари тайёр экани, тез фурсатларда қурилиши бошланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Бирмунча қийинчилик, йирик сарф-харажат ҳамда ўзига хос таваккал (риск)ни тақозо этадиган темир йўли мамлакатдан географик ажралиб қолган Фарғона водийсига Тожикистоннинг Сўғд вилояти орқали ўтадиган темир йўлга эҳтиёж қолдирмайди. Бу услуб дастлаб Сурхондарёда тажриба қилинди ва тоғ орқали темир йўл ўтказилди. Туркманистон орқали транзит ва йўловчи ташишга эҳтиёж қолмади.
Бу бир тарафдан мамлакатнинг қарамлигини бартараф этиш нуқати назаридан фойдали, аммо хавфсизлик ва молиявий жиҳатдан ўзини оқламайди. Тўғрироғи, мамлакатни ўзига хос изоляция қилиш, қўшнилар билан алоқаларда нўноқлик Ўзбекистон ҳукуматининг амбициялари ва ўзаро келиша олмасликдир, дейди мухбиримиз.