30 April 2012
18:17 -
Эрон Ўзбекистонни доғда қолдириб, тожик ва қирғизларга газ сотмоқчи

Бизга бошқа зарбани Эрон берадиганга ўхшайди. Тожик ахборот воситаларининг Tehran Times газетасига асосланиб билдиришича, табиий газ заҳиралари бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда турадиган Эрон - қўшниси Афғонистон, кейин Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитойга борадиган газ қувури қуриш лойиҳасс устида ишламоқда.
Шу йил 26 мартда Душанбеда учрашган Эрон, Тожикистон ва Афғонистон президентлари шу лойиҳа бўйича ҳам шартнома имзолаганлар. Бу лойиҳа амалага оширилса, Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистоннинг газига муҳтож бўлмай қолади.
Эрон ҳозир бир кеча-кундузда 554 млн кубометр газ ишлаб чиқармоқда. Ўтган йили газнинг экспорти 10,5% кўпайиб, 7,6 млрд кубометрга чиққан.