29 April 2012
12:49 -
Юсуф Жума: Жиноий қидирувдаги жаллод, наркоман, героин савдосининг Бухородаги "пири" - Отабек Собиров яна бош опер
Ўзбекистондаги турмалар ва қамоқхоналар ўлим лагерларидир. Қамоқхоналар ичида энг даҳшатлиси "Жаслиқ". Барча қамоқхоналарда маҳкумларни “сени Жаслиққа юборамиз деб қўрқитишади”. "Жаслиқ" дейилса бас тиллар сўздан, бадан ҳаракатдан қолади.
Турмалар ичида энг даҳшатлилари - "Отбозор" Бухоро турмаси, Каттақўрғон ва Нукус турмаларидир. Бухоро турмаси Отбозорда ўғилларим билан бирга олти ой қийнашди. Нукусда ўн мартадан кўп бўлганман. Инсон тоқат этиши мумкин бўлмаган қийноқлар ўтказилади. Бу ҳақда китоб ёзганман, яқин орада эълон қилинади, ўқирсиз. Лекин гап бу ҳақда эмас, “Отбозор” турмасининг жаллоди - Бош опери (Турма тезкор гуруҳи раҳбари) Отабек Собиров ҳақида.
Отабек Собиров 1982 йилда туғилган, миллати тожик. Онаси МХХда юқори лавозимда, отаси ИИБда юқори лавозимда.
Ўзбекистонда ўлдирлган диндор маҳкумларнинг ярмидан ортиғини ўлдиргани билан фахрланади. 2007 йилнинг ёзида турли зоналардан 22 ҳизбий “Отбозор” га келтирилган, шулардан ўн тўрттасини Отабек Собиров ўлдирган. Ҳатто Қуръонъни топтатган.
2007 йил декабрида ва 2008 йилнинг февралида турли зоналардан, кўплари Қарши, Қизилтепа зоналаридан диндорлар келтирилди. Уларнинг ҳам кўплари ўлдирилди.
Масалан, "Жаслиқ" дан келтирилган, муддати аллақачон тугаган Умид исмлик Қашқадарёлик "Ҳизбий"ни аввал чўчқаларга зўрлатиб, кейин Отабек Собиров уриб ўлдирди.
Отабек Собиров наинки диндорлар ва сиёсий маҳбусларга, оддий жиноятчиларга ҳам бешавқат. Айниқса Қоракўллик маҳкумларга беомон, Қоракўлнинг мағрур халқини йўқ қилиш керак, дейди. Амалдор маҳбуслар калтакланмаслик, қийналмаслик учун Отабек Собировга бир мингдан беш минг долларгача пора берардилар.
2007-2008 йилларда Отабек Собиров наинки жаллод, балки, Бухородаги наркобизнес соҳиби эди.
2008 йилнинг кузида Отбозор турмаси Махсус хизмат ходимлари томонидан текширилганда Отабек Собиров ва Турма бошлиғи Самад Шукуровлар хонасидан катта миқдордаги героин топилди. Отбозорда героин очиқ сотилишига гувоҳ бўлганман. Кимлар сотишига ва Отабек Собировнинг ўзи ҳам нашаванд бўлганига гувоҳ бўлганман.
Оила аъзоларимнинг Отабек Собиров ҳақида халқаро ташкилотларга, турли идораларга мурожаатидан сўнг, МХХ "Отбозор"ни текширишга мажбур бўлган.
Героин чиққач, Отабек Собиров қочиб кетади. Жиноий қидирув эълон этилади. Энг даҳшатлиси шундаки, йиллар бўйи ғойиб бўлган Отабек Собиров яна Отбозорга Бош опер бўлиб қайтди.
МХХ нинг Отбозордаги бошлиғи Ботирали Сафаров Отабек Собировга ҳам бошлиқ, ҳам ҳамкордир. Улар маҳкумларни бирга ўлдирардилар, героинни бирга сотардилар. Маҳкумни Отабек ўлдираётганда Ботирали томоша қилиб туради.
Ботирали Сафаров менга кўп такрорлади, ортимизда "Ота" турибди. Путин турибди! Керак бўлса, йигирма етти миллионни отамиз. Кучимиз етмаса, Путин ёрдам беради, Москва бор, Хитой бор!
Ботирали Сафаров бор гапни айтганди. Садист, манқурт, зомби Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар ортида манфур Жаллодбоши Ота турибди!
Йўқса, жиноий қидирувдаги Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар юқори мансабларга қайтармидилар?!
Юсуф Жума
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчилар! Сайтимизга қўйилган “Можаро” номли видеофильмни, Навоий кўчаси ва Бериний проспектини тўлатиб кетаётган ўзбек ёшларининг “Озодлик!”, “Ҳуррият!” деб ҳайқиришларини кўринг. Даҳшатга тушасиз. Ўша пайтда Ўзбекистоннинг махсус хизматлари деб аталувчи структураларида ишлайдиган жаллодлар “Бирлик”дан қўрқишарди. Энди нима бўлдик? Юсуф Жума ёзаётганидек, миллатни истаганча хўрламоқдалар, истаганча ўлдирмоқдалар. Қирғизистонда ўзбеклар тириклайин ёқилди, энди ўзбекни тарихий тупроқларидан ҳайдаб чиқаришмоқда.
Нимага шундай бўлди? Ҳамма нарса Салой Мадамин бошчилигидаги хоин ёзувчилар Ислом Каримнинг топшириғи билан “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” дея ўзбек миллатининг тарихидаги биринчи халқ ҳаракатини парчалашгандан кейин бошланди.
Ўзбек миллати хоинларнинг ишига тўғри баҳо бериб, уларни жазолашга ўрганмагунча ҳеч нарса ўзгармайди. Ўзбеклар қуллигича қолаверадилар.