25 April 2012
03:21 - Марказий Банк ўзбекистонликларни тинчлантирди
Узметроном интернет нашри шу йилнинг 1 майидан хориждан Ўзбекистнга келаётган пул маблағларининг миллий валютада берилиши ҳақида хабар қилганди. Бу ҳақдаги узунқулоқ гаплар аввалдан ҳам мавжуд бўлгани боис маълумот одамлар орасида тез тарқалди ва ҳақиқий хавотирларга сабаб бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бу борада дарҳол баёнот беришга мажбур бўлди. Баёнотда шунай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки расман баёнот берадики, қонунчиликка мувофиқ мижоз банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра бошқаради.

Жисмоний шахслар ўз мулкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, ўтказилган ёки жўнатилган, Ўзбекистон Республикасида олинган ёки сотиб олинган валюта бойликларига эга бўлишга ва валюта бойликларидан мустақил равишда фойдаланишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикасида ҳозирги пайтда ва бундан кейин ҳам халқаро пул ўтказмалари бўйича операциялар қонунчиликка ва халқаро нормаларга қатъий мувофиқ амалга оширилади, яъни пул ўтказмалари қайси валютада ўтказилган бўлса, худди шу валютада ҳеч қандай чекловларсиз берилади”.

Маълумки, Узметроном ҳукуматнинг қўғирчоқ нашрларидан бири. Ҳукумат ўзи ёлғон хабар тарқатиб, кейин уни рад этишининг сири ҳозирча маълум эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону