24 April 2012
23:37 - Ўзбекистонда болаларни полиомелитга қарши ялпи эмлаш бошланди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Саидалиевнинг таъкидича, болалар Россияда ишлаб чиқарилган полиовирусга қарши вакцина билан биринчи босқичда 23 апрелдан 28 апрелгача, иккинчи босқичда эса 21 майдан 26 майгача қадар эмланади. Миллий эмлашни амалга ошириш кампаниясига 5200 та махсус бригада, 6000 дан ортиқ эмлов пунктлари ҳамда 6300 нафар малакали шифокорлар жалб қилинган.

“Ўзбекистонда полиомиелит 1996 йилда бартараф қилинган. 2003 эса Ўзбекистон полиовирусдан ҳоли мамлакат экани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сертификати олинган. Шунга қарамай, қўшни Афғонистон ва Тожикистонда полиомиелитга чалиниш ҳолатлари кўпайган 2010 йилдан буён мамлакатда бу борада профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда” дейди вазир ўринбосари. Тиббий хулосаларга кўра, полиомиелит даволанмайдиган ўткир юқумли хасталик, уни фақатгина аввалдан эмлаш билан бартараф этиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону