21 April 2012
02:42 -
Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларига сел хавф солмоқда
Шу муносабат билан Денов туманидаги Лупон ва Намозгоҳ маҳаллалари ҳамда Узун туманидаги Сочтепа қишлоғи аҳолиси вақтинчалик хавфсиз участкаларга кўчирилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси. Маълум бўлишича, ҳар йили баҳорги мавсумда сел ва ер ўпирилишидан ташқари аҳоли учун сув тошқинлари ҳам катта хавф туғдиради.
Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Сангардак, Тўполанг, Қоратоғ, Қизилсув, Чилмироб, Вахшиварсой ва Сурхон дарёларининг ўзанлари тозаланиши ва қирғоқлари мустаҳкамланиши лозим, дейилади расмий хабарларда. Ҳозир ана шу шу йўналишда ишлар ҳам олиб борилаётган эмиш.
Нима, бу хавф бугун туғилдими, дейди мухбиримиз. Шунча йиллардан берим Ислом Карим режимининг одамлар бундай хавф-хатарлар борлигидан хабарсиз эдиларми? Унинг қизлари халқдан ўғирлаётган миллиардлаб долларларнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини аллақачон шу ишларга жалб қилиш керакмасмиди?