20 April 2012
13:24 -
Ўзбекистонга таниқли футбол мутахассиси Карлош Кейруш келмоқда
Ҳозирда Эрон терма жамоасига мураббийлик қилаётган португалиялик машҳур мураббийнинг Тошкентга сафаридан кўзланган мақсад ўзбек футболи, унинг даражасини ўз кўзи билан кўришдир. Чунки 2014 йили Барзилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Эроннинг асосий рақибларидан бири Ўзбекистон бўлиб, бу мамлакат билан илк учрашув шу йилнинг 3 июнида Тошкентда ўтади. Кейрушнинг ташрифи кўпчилик ўзбекистонлик футбол фанатларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳали унинг келишига бир ой борлигига қарамай маҳаллий матбуот Кейруш ҳақида ёзяпти.