17 April 2012
03:09 -
Қирғизистон парламентида яна 2010 йил июнь воқеалари кун тартибида
Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун парламентнинг еттита комитети қўшма мажлис ўтказиб, Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида бўлган қонли воқеалар бўйича тузилган Комиссиянинг хулосаларини яна муҳокама қилган. Маълумки, бу Комиссия - Мустақил Халқаро Коммиссиянинг хулосаларини бутунлай рад этиб, ўзбеклар қирғин қилинган воқеаларда ўзбекларни айбдор деб топган ва Қирғизистон парламентининг ўзи фашизм ўчоғи эканлигини очиқча кўрсатганди.
Бугунги қўшма мажлисда нутқ сўзлаган Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова қуйидаги фактларни келтирган.
- Ўша кунларда 21 киши ғойиб бўлган, ҳозир ҳам уларнинг қаердалиги ҳақида маълумот йўқ.
- Қонли воқеалар бўйича 40 та жиноий иш очилган, 107 киши бўйича қидирув эълон қилинган.
- Суд қарори бўйича сиртдан бутун умрга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозир мулкини мусодара қилиш бўйича устидан суд олиб борилаётган Қодиржон Ботировнинг ҳамма мулки, бир парча ердан ташқари, хотинининг номида.
- Қодиржон Ботиров билан биргаликда жазога тортилганларни Россия қайтариб бермаяпти, чунки, улар қочқин мақоми олиб бўлишган.
- Қонли воқеалар бошланган куни, яъни 2012 йил 10 июнда Вақтли ҳукуматнинг мажлиси бўлган, лекин жанубдаги аҳвол бутунлай тилга олинмаган.
- Ўшнинг ҳокими Мелисбек Мирзакматов Вақтли ҳукумат раисига мактуб йўллаб, баъзибир ахборот воситалари миллатлараро жанжал чиқаришга ҳаракат қилаётганларини билдирган бўлса ҳам, у ердаги вазиятни барқарор деб баҳолаган.
- Вақтли ҳукумат воқеаларнинг олдини олиш учун етарлича ташкилий иш олиб бормаган, аммо унинг фаолиятида жиноят аломатлари йўқ.
- Баъзи депутатлар Вақтли ҳукуматнинг ўша кунлардаги фаолиятига баҳо бериш кераклигини талаб қилишмоқда.
Комитетларнинг қўшма мажлиси тугаб-тугамагани, биронта қарор қабул қилингани ҳақида хабарлар йўқ, дейди мухби римиз. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, қирғиз фашитслари яна ўзбекларга қарши ишлатиладиган қарорлар чиқаришади. Жаҳон ўзбеклари, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари ўз овозини чиқармагунча, яъни Ўзбек ўзини миллат эканлигини кўрсатмагунча, Қирғизистонда ўзбекларни жисмоний йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар тўхтамайди.