16 April 2012
16:34 -
Шикоятлар оқими шитоби нега пасаймаяпти? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 11, 15.04.2012)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўнгги марта халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг мурожаатларига бефарқ бўлмаслик давлат ҳокимияти органлари олдидаги устивор масала эканига урғу берди. Модомики, фуқаролар мурожаатларига давлат раҳбари даражасида эътибор қаратилаётган экан, бу муаммо сиёсат даражасида кўрилиши, тадқиқ этилиши ва амалий чоралар қўлланилиши лозим. Лекин, афсуски, шикоятлар оқими шитоби пасаймаяпти. Аксинча, кейинги пайтларда Президент девони, Бош прокуратура, Ҳукумат биноси эшиги олдида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилаётган, норозилигини турлича йўсинда ифода этаётган фуқароларга нисбатан милиция отрядлари орқали чора кўриш, уларни “зарарсизлантириш” тез-тез кўзга ташланмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган бир қанча фуқароларнинг шикоят-аризалари давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида “копток” қилинаётгани етмаганидек, уларнинг пойтахтга келишдан ҳам юраги безиллаб қолган. Масалан, Навоий шаҳар Халқлар дўстлиги кўчаси 93А-уйда яшовчи фуқаро Нилуфар Зойированинг қизи Александра Москвада РУДН-Россия университетида таҳсил олади. Тўлов-контракт асосида таълим олувчи талаба учун таълим даргоҳига АҚШ валютасида пул тўлаш лозим. Бироқ Нилуфар Зойирова мамлакатимиз банкларидан керакли ҳужжатларни топширгани ҳолда валюта ололмаяпти. Бу матоҳни “қора бозор”дан олиш эса жиноят, яъни давлат фуқарони жиноят қилишга ундамоқда.
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Лангар хўжалиги Қўға қишлоғида яшовчи фуқаро А. Норқобиловнинг ўғли Абдуқаҳҳор 2007 йилнинг 19 майида бир гуруҳ шахслар томонидан ваҳшийларча ўлдирилган. Аммо ишни ўз жонига қасд қилиш деб ёпган прокуратуранинг қарорини ҳеч ким ўзгартира олмаяпти. 5 йилдан ўғлининг ўлими доғида Президентдан Бош прокуроргача, Омбудсмандан сиёсий партиялар раҳбарларигача 100 дан ортиқ шикоятлар йўллаган фуқаро қотилларнинг жазоланишидан ҳали ҳам умидини узмаган. Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Ғ. Ғулом кўчаси 2-уйда яшовчи педагог Дўстмурод Тоғаев Самарқанд вилояти Касб-ҳунар таълими маркази директори М. Холмуҳамедовнинг ғайриқонуний ишлари хусусида шикоят йўллаган. Қолаверса, бу шикоят директор Холмуҳамедовнинг устидан келаётган биринчи норозилик хати ҳам эмас.
Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Олтин ўрда” ҚФЙ Бахмал қишлоғида яшовчи, 77 яшар Худойберди Қодиров 11 йилдан бери адолат учун курашиши, ерини қайтариб ололмаётганини таъкидлаган. Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-проезд Ш. Исламова кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро Хайри Йўлдошева “Қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш” Марказидаги қонунбузарликларни фош этган. Шу хилдаги ўнлаб шикоятларда давлат ҳокимиятининг ҳаракатсизлиги, амалдорлар орасидаги коррупция ва қонунбузарлик ҳолатлари акс этади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эътиборини фуқаролар мурожаати ва бу борада юзага келган муаммоларга қаратиб, тегишли қарорлар қабул қилиш, вазиятни ўнглашга доир чора-тадбирлар кўришга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения